Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

23

“Kelajakka yangicha dunyoqarash bilan masʼulmiz”


Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят Ёшлар иттифоқи, Юксалиш умуммиллий ҳаракати, ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши, Жиззах ҳарбий гарнизони билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг Олий мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадид  бешта муҳим ташаббус доирасида “Келажакка янгича дунёқараш билан масъулмиз” мавзусида Жиззах ҳарбий гарнизонида Жиззах вилоят Педагогика институти талабалари ва уюшмаган ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ш.Рашидов туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Худойбердиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида сўз борди.
Учрашув давомида диний экстремизм, одам савдоси, коррупция сингари иллатларнинг салбий ва аянчли оқибатлари ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди. Бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар берилди.
Жиззах гарнизони ҳарбий оркестр жамоаси ва ёш хонандалар томонидан Ватанни мадх этувчи куй ва қўшиқлари ёшлар қалбида меҳр мухаббат туйғусини уйғотди ва ўзгача завқ бағишлади.

Ушбу тадбир оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси