Янгиликлар
Ҳудудий ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди
Жиззах шаҳридаги Ягона ойна марказида 2012 йил 6-9 ноябр кунлари маҳаллий давлат бошқарув органлари, хусусий сектор ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакилларини ҳудудий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнига жалб қилиш юзасидан “Натижага йўналтирилган бошқарув” мавзусида уч кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 мартдаги “2010 йилда Ўзбекистон Республикаси халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатларнинг беғараз техник кумагини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 40-сонли қарорига мувофиқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури 2010-2013 йилларга мўлжалланган “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқаролик иштироки ва ҳамкорлик” лойиҳасининг 2012 йилда вилоятда амалга оширилиши мўлжалланган ишлар бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ ташкил этилди.
Вилоятнинг шаҳар ва туман ҳокимияти томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини белгилаш ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг салоҳияти ва ролини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирда маҳаллий давлат бошқарув органлари, хусусий сектор ва нодавлат-нотижорат ташкилотларидан масъул мутахассислар иштирок этишди.
“Асосий вазифамиз иштирокчилар томонидан вилоятнинг ижтимоий, иқтисодий ҳаётида стратегик аҳамиятни белгилаш, натижага йўналтирилган бошқарув инструмен ва усуллари модулини ишлаб чиқиш бўйича ҳудудий ривожланиш стратегияси юзасидан ишчи гуруҳ салоҳиятини кучайтириш, - дейди лойиҳа таск-менежери Олимжон Жумабоев.
Семинар-тренинг уч кунлик ўқувлари якунида ҳудудий ривожланиш стратегияси бўйича ишчи гуруҳ ўз лойиҳаларини ишлаб чиқди, бу эса келгусида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегик режасини аниқлашга хизмат қилади.
Бошланғич ташкилотлар етакчилари учун ҳудудий ўқув-семинари ёшларнинг сиёсий, иқтисодий билимларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.