Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

13

Жиззах шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг V ҳисобот сайлов конференсияси 2012 йил 3 ноябрда бўлиб ўтди


Қўмита раиси Назира Мухторова ҳисобот маърузасида мавжуд 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, 135 та корхона, ташкилот, муассасаларда бошлангғич хотин-қизлар қўмиталари фаолият юритмоқда, деди.

2.JPGҲисобот даврида шаҳар ҳудудида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизларни оммавий спортга жалб этиш, болалар, ўсмирлар ва ёшларда шахсий гигиеник қоидаларни тўғри шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, уларда ўзининг ва атроф-муҳитнинг тозалигига эътиборни кучайтириш, экологик ва тиббий маданиятни юксалтириш, айниқса қизларнинг ўзаро муносабатларидан унумли фойдаланган ҳолда, улар ўртасида балоғатга етмасдан турмуш қуришнинг олдини олиш, никоҳ ёшидаги қизлар ўртасида оила муқаддаслиги, турли муносабатлар, ҳомиладорликка оид жараёнлар ҳақида кенг тушунча бериш мақсадида қатор тадбирлар, давра суҳбатлари, мактаб, коллеж-лицей, олий ўқув юртларида “Ораста қизлар” тўгараклари ташкил этилгани хусусида ахборот берилди.

Шунингдек, маҳалла маслаҳатчилари учун ҳафталик ўқув-семинарлар дастури тасдиқланган бўлиб, шаҳардаги 34 нафар маслаҳатчилар ушбу дастур асосида билим ва малакаларини ошириб бораётганлари таъкидланди.

“Энг намунали маҳалла маслаҳатчиси” Республика кўрик танловида шаҳардаги Ҳамзаобод, Олмазор, Ҳалқобод, Қипчоқ маҳаллалари маслаҳатчиларининг ишлари вилоятда ғолиб деб топилиб, Республика танловида ҳам фахрли ўринларни эгаллаган ва уларнинг иши вилоят ва Республика миқёсида оммалаштирилган.

Бундан ташқари “Энг намунали бошланғич хотин-қизлар қўмитаси” Республика танловида Жиззах политехника институти, Жиззах педогогика коллежи, 22-умумтаълим мактаби ва “Олмазор” маҳалласи бошланғич ташкилотлари вилоятда ғолиб

деб топилиб, Республика танловига йўлланма олганлар.

Конференцияда сўз олганлар қўмитанинг 5 йиллик фаолиятини қониқарли деб топдилар ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисида гапириб ўтдилар. Шундан сўнг қўмита бошқарув аъзоларини ҳамда тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Конференция якунлангач, ташкилий пленум ўтказилди. Пленумда янги муддатга шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раислигига бир овоздан Мухторова Назира Абдусатторовна сайланди.

Тадбир якунида вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг навбатдаги ҳисобот сайлов конференциясига делегатлар сайланди.

Конференцияда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шаҳло Аҳророва иштирок этди.