Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

25

Фуқаролик жамияти институтларининг фаоллиги оширилди


Жиззах шаҳридаги ”Ягона ойна маркази”да 24-25 октябрь кунлари “Фуқаролик жамияти инситутларининг ҳудудий ривожланишдаги иштироки” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди. БМТ Тараққиёт Дасурининг вилоятимизда амалга оширилаётган “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқаролик иштироки ва ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари билан бирга оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маълумки, 2010 йилда Республикамиз бўйича БМТ Тараққиёт Дастури томонидан 2010-2015 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон ривожланишига БМТ кўмаги бўйича доиравий хужжатга мувофиқ лойиҳа Жиззах ва Наманган вилоятларида 2010 йилнинг феврал ойидан 2013 йилнинг декабр ойигача амалга оширилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг мақсади жойларда давлат бошқарувини такомиллаштириш учун қулай шароитлар яратиш ва давлат хизматчилари касбий салоҳиятини ривожлантиришга, маҳаллий ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти ва хусусий сектор билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга кўмаклашишга қаратилган.

Тадбир давомида иштирок этган ташкилотлар вакиллари томонидан аҳоли фаровонлигини оширишда имкониятларнинг хилма-хиллиги, маҳаллий ҳокимият органларининг буйўлда олиб бораётган чора-тадбирлари юзасидан қарорлар қабул қилишда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг иштироки каби масалалар, иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурларини ўрганиш юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз босиб ўтган кейинги 10 йиллик давр аҳолининг кенг қатламларини қўллаб-қувватлайдиган турли хил фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг жадал шаклланиш ва ривожланиш даври бўлди. Конститутциямизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани барча аҳоли қатламлари манфаатларини акс эттирадиган бундай ташкилотлар кенг тармоқларининг ривожланиши учун қулай шароит яратди.

Баҳс ва мунозара тарзида ўтказилган семинар-тренингда гуруҳлар тақдимоти умумлаштирилиб, келгусидаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.