Янгиликлар
Одам савдосига қарши курашиш - долзарб вазифа
Жиззах вилоят ҳокимиятида Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси томонидан тасдиқланган дастурга асосан, Республика Идоралараро комиссияларининг масъул котиблари ҳамда одам савдоси муаммосини бартараф этиш бўйича фаолият олиб бораётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг масъул ходимлари иштирокида “Одам савдосига қарши кураш бўйича ҳокимият идораларининг роли” мавзусида илмий-илмий амалий семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Семинарда Республика бош прокуратурасининг масъул ходимлари ва олий ўқув курслари профессор-ўқитувчилари, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг Одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг масъул ҳодимлари, адлия, ички ишлар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш бошқармалари, божхона, хотин-қизлар қўмиталари, ҳокимликлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вакиллари, олимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда сўзга чиққанлар одам савдосига қарши курашиш борасида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, бу соҳада ҳокимиятларнинг ролини ошириш, аҳолини, айниқса, коллеж ва академик лицейларнинг битирувчиларини иш билан таъминлаш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Семинарда одам савдосининг олдини олиш борасида бажарилган ишлар ва бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлил қилиниб, навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.