Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

31

Ҳайъат мажлиси


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни адлия вазири Н.Йўлдошев бошқарди.

Унда адлия органлари ва муассасаларининг 2012 йилнинг 3-чорагида амалга оширган ишлари ҳамда келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, уларни ишлаб чиқиш, давлат бошқарув ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вазирлик томонидан ишлаб чиқилган 31 норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг 8 таси қонун лойиҳаларидир.

Мажлисда таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 июлдаги “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида”ги ҳамда “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи тўғрисида”ги Қарори билан Низомлар тасдиқланди. Ушбу кенгаш ва ишчи гуруҳига раислик Адлия вазирлигига юклатилди. Мазкур вазифаларни самарали бажариш тизим ходимларидан катта масъулият талаб этади.

Ўтган давр мобайнида адлия органлари ва муассасалари зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлаш мақсадида, энг аввало, ижро интизомини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ижро интизомини янада такомиллаштириш, соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида, вазирлик марказий маҳкамасида электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилди.

Бироқ, мажлисда амалга оширилаётган ишлар билан бирга, қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ва уларнинг тизимли мониторингини юритишда йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлил этилди.

Ҳайъат мажлисида “Адолат” нашриёти давлат корхонаси ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармаси фаолиятлари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Мазкур тизимларда амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бирга, муайян камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги танқид қилинди.

Хусусан, иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш борасидаги фаолият талаб даражасида ташкил этилмаган. Нашриёт эксперт комиссиясининг иш режалари тузилмаган.

Айрим мурожаатларни тўлақонли кўриб чиқишга етарли эътибор қаратилмаган.

ФҲДЁ ҳамда нотариат органлари фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳам камчиликларга йўл қўйилганлиги кескин танқид қилинди ва тизим раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Мутасадди раҳбарларга кўрсатиб ўтилган камчиликларга такроран йўл қўймаслик мақсадида тегишли кўрсатмалар берилди.

Мажлисда, иш юритиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, юридик хизмат соҳасида юклатилган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратиш, тадбиркорлик фаолиятида ўтказилаётган ҳар қандай ноқонуний текширишларни фош қилиш, ижро ундирувлар самарадорлигини ошириш, давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича жорий йилга мўлжалланган дастур ижросини тўлиқ таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма йиллик санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишини бажариш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.