Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

17

Сайловларга тайёргарлик қизғин


Жиззахда “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар ўтказилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан ташкил этилган семинарда мамлакатимизда тарихан шаклланган маҳалла институти ўзини ўзи бошқаришнинг демократик шакли экани алоҳида таъкидланди. Истиқлол йилларида унинг ҳуқуқий асослари ривожлантирилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирган кўплаб вазифалар ушбу тизимга ўтказилди. Бу маҳалланинг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган сайловларда Жиззах вилоятида 306 маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 3 минг нафардан зиёд маслаҳатчиcи сайланади. Ушбу сайловларни юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида барча шаҳар ва туманларда сайловларга кўмаклашувчи комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда.

– Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, уларнинг қонунчиликда белгиланган вазифаларни амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда, – дейди фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссиясининг раиси Нусрат Пардаев. – Бу жараёнда оқсоқоллар ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар ичидан сайланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.