Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

28

Жиззахда фермерлар кенгаши тузилди


Вилоят ҳокимлигида 2012 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрда «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан Жиззах вилояти ҳудудий Фермерлар Кенгашининг таъсис Конференцияси бўлиб ўтди. Таъсис Конференциясида вилоят ҳокими С. Исмаилов иштирок этди. 1.JPG

Конференцияда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор бўлган бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассислари, шунингдек барча туманлардан энг фаол фермерлар вакиллари иштирок этдилар. Унга Жиззах туманидаги “Қўрғон” фермер хўжалиги раҳбари А.Абдураҳмонов раислик қилди ҳамда Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди.

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, давлатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлиги, дастурхонимиз тўкин-сочинлиги кўп жиҳатдан аграр тармоқ истиқболига боғлиқ. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида соҳада бозор муносабатларини жорий қилиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Бу эса ўзининг юксак самараларини бермоқда.

Дарҳақиқат, буни юртимизда дунёнинг тараққий этган давлатлари тажрибасида ўзини ҳар томонлама оқлаган фермерлик ҳаракати жорий қилингани мисолида яққол кўриш мумкин. Негаки, мулкчиликнинг ушбу янги шакли ўтган қисқа давр ичида нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчиси, балки, аграр соҳани ва у билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларни ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини ва сифатини ошириш масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган қудратли ижтимоий-сиёсий куч сифатида майдонга чиқди. Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган ғалланинг 80 фоиздан ортиғи, пилланинг салкам 98 фоизи, пахтанинг 99,5 фоизи фермер хўжаликларининг улушига тўғри келаётгани, қишлоқ аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи шу жабҳада меҳнат қилаётгани бунинг яққол далилидир.

Маълумки, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси Конференциясининг уни тугатиш тўғрисидаги қарорига, унинг ўрнига Ўзбекистон Фермерлар кенгашини, ҳудудий ва туманлар фермерлар кенгашларини ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббусига розилик берилган. Шу муносабат билан 2012 йил 14 ноябрда Ўзбекистон Фермерлар кенгаши таъсис этилиб, Конференцияда вилоят ва туман фермерлар кенгашларини таъсис этиш юзасидан тавсия берилди.

Конференцияда Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо” фермер хўжалиги раиси, Республика Фермерлар кенгашига аъзоси Муртазоқул Бўтаев сўзга чиқиб, жумладан шундай деди: “Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мен ҳам ерга бўлган меҳрим туфайли фермер бўлишни ният қилдим ва 1996 йил 64 гектар майдонда фермер хўжалигимизни ташкил этдик. Хўжалигимизнинг 30 гектар майдонида ғалла, 34 гектарида пахта ҳосилини етиштира бошладик. Ўша йиллари 25 сентнердан ғалла, 21 сентнердан пахта ҳосилини йиғиб олганмиз. Халқимизда ерни боқсанг, ер сени боқади деган жуда пурмаъно гап бежизга айтилмаган. Ерга эгалик ҳисси билан биз бор куч ва меҳнатимизни аямасдан, унга ўз вақтида агротехник чора-тадбирларни амалга ошира бошладик.2.JPG

Қатор йиллар давомида фермер хўжалигимиз Президентимизнинг фермерларга имконият яратиш тўғрисидаги бир қатор Фармон ва Қарорларига асосан, лизинг, кам фоизли кредитлар асосида моддий-техника базамизни яхшилашга эришдик. Натижада бугунги кунга келиб, 64 гектар ер майдонимизни 240 гектарга кенгайтиришга, ҳосилдорликни ғалладан
66 сентнерга, пахтадан 43 сентнерга оширишга муваффақ бўлдик. Бундан ташқари фермер хўжалигимиз кенг тармоқли бўлиши учун гўштни қайта ишлайдиган Россия технологияси асосидаги хусусий корхонага эга бўлдик ва фермер хўжалигимиздаги мавжуд 34 та ишчи ўрнига яна қўшимча 7 та ишчи ўринларини яратдик. Биз бу билангина чегараланиб қолмасдан, келгусида асаларичиликни ҳам йўлга қўйиш учун саъй-ҳаракатлар олиб бормоқдамиз.

Бугун мен фермер деган номга сазовор бўлиб, ерга, хусусий мулкка эга бўлдим. Ҳукуматимиз эса меҳнатларимни муносиб баҳолаб, 2003 йилда давлатимизнинг “Шуҳрат” медали билан, 2008 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Пахтакор” унвони, 2011 йилда эса “Ўзбекистон Республикаси Муцақиллигининг 20 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландим. Яқинда Муҳтарам Президентимиз томонидан чиқарилган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари, фермерлар кенгашининг таъсис этилиши ва Тошкентда тантанали равишда Конференция ўтказилиши, унда қатнашганим мени янада руҳлантириб юборди. Таассуротларим бир олам. Чунки Ҳукуматимиз томонидан фермерларга кўрсатилаётган эътибор, фермерлар кенгашининг тузилиши, эндиликда фермер хўжаликларига ер майдонларини бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиялари таркибига тегишли туман фермерлар кенгашларининг раислари киритилиши, фермерчиликни ривожлантиришда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қарор лойиҳаларини давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқишда кенгашларнинг фаол қатнашиши, фермерларнинг маанфаатларини кўзлаб даъво аризаларини тақдим этганда судга давлат божи тўламасдан шикоят қилиш ҳуқуқи ва яна кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилгани биз фермерларга янада куч ва қувват бағишламоқда. Республикада бўлиб ўтган кенгашнинг таъсис Конференциясида жуда муҳим бир фикр, яъни янгидан тузилаётган Фермерлар кенгаши – бу қишлоқ хўжалигидаги ислоҳот эмас, балки давлат бошқарувидаги ислоҳот эканлиги таъкидланди”.

Конференция ишида, шунингдек, Мирзачўл туманидаги “Баҳриддин” фермер хўжалиги раҳбари Юсуфбек Мирзаев сўзга чиқиб, “Келгусида фермер хўжалигимизда етиштириладиган маҳсулотларни қайта ишловчи кичик цехлар фаолиятини йўлга қўйиш ниятимиз бор. Шунингдек, хориждаги фермерлар иш тажрибасини ўрганиш ҳам асл мақсадим”-деди.

Таъсис конференциясида вилоят ҳудудий фермерлар кенгаши раиси этиб Пахтакор туманидаги “Анвар-А” фермер хўжалиги раҳбари Эшматов Анорбой Аббосович раис этиб сайланди.