Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

22

Фаолиятнинг ҳуқуқий асослари


Жиззах вилояти, Пахтакор туман ҳокимлигида вилоят адлия бошқармаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси худудий бўлими, тижорат банклари, мутасадди ташкилот ва идоралар ва тумандаги фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида семинар йиғилиши ташкил этилди.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалтиришда муҳим рол ўйнаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркликни ривожлантиш ҳамда улар фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик базаси яратилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб қувватлаш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватиллашга қаратилган Фармонлари, Қарорларининг мазмун-моҳияти бўйича тадбиркор аёллар, ёш қизлар ҳамда аҳолига батафсил тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида амалдаги қонунчилик асосида хотин-қизларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган шароитлар, имтиёзлар, кафолотлар, таълим муассасалари битирувчилари бўлган қизларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун яратилган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Тадбир якунида соҳадаги айрим муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.