Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

06

Муҳокама ва мунозара


Жиззах вилоят адлия бошқармасида Адлия вазирлиги томонидан “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги, ютуқлар ва муаммолар, ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлари ҳуқуқий экспертизасини ўтказишнинг айрим жиҳатлари ҳамда ҳокимликлар қарорларини расмий нашрларда эълон қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида семинар ўтказилиб, унда Адлия вазирлиги маъсул ходимларининг маърузалари тингланди.

Семинарда адлия бошқармаси ходимлари, вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳуқуқшунослари, ҳокимликлар умумий бўлимлари маъсул ходимлари, шунингдек, вилоятдаги ОАВ ходимлари, жумладан, вилоят телерадиокомпанияси, вилоят газеталари мухбирлари иштирок этди.

Иштирокчиларга Адлия вазирлиги маъсул ходимлари томонидан ҳокимликларнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти, уларнинг қўлга киритган ютуқлари ва муаммолари, ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорларини ҳудудий адлия бошқармаларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби ва ҳокимликлар қарорларини расмий нашрларда эълон қилишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумотлар ва тушунтиришлар берилди.