Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

29

Бугуннинг долзарб мавзуси


Жиззах вилоят адлия бошқармасида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ва унинг олдини олиш” мавзусида семинар ўтказилди. DSC02083.JPG

Семинарда Жиззах вилояти прокуратураси, Жиззах шахридаги “Имом Бухорий” жоъме масжиди имом хатиби, вилоят адлия бошқармаси, бошқарма тизимидаги нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари ходимлари иштирок этди.

Бошқарма бошлиғи Э.Ходжакулов кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқиб, Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек бугунги кунда ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг, йиғилиш иштирокчиларига махсус тайёрланган “Ўргимчак тўри” ҳамда “Қабоҳат” номли видеолавҳалар намойиш этилди.

DSC02083.JPGВидеолавҳалар намойиш этилгандан сўнг, Жиззах шаҳар “Имом Бухорий” жоъме масжиди имом хатиби Р.Қўшбоқов юқорида намойиш этилган тасвирларга, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасидаги ишларга ислом дини нуқтаи-назаридан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан, Жиззах вилоят прокуратураси ходими Ш.Мардонов сўзга чиқиб, вилоятда Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш ҳамда унинг олдини олиш борасида прократура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, бугунги кунда кўплаб фуқароларимиз чет элга ишлаш учун кетиб турли оқимларга қўшилиб қолаётганлиги, чет элларда нопок йўлларда ўрганган нарсаларини турли йўллар билан Республикамиз ҳудудига олиб кириш орқали тарғиб қилаётганганлигини, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари қолаверса фуқароларимиз ҳам биргаликда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлигини ҳамда диний экстремизм ва терроризм жирканч иллат эканлиги ва унинг салбий оқибатлари, бундай ҳаракатларнинг натижасида жамият ва давлат ҳаётида қандай салбий оқибатлар рўй бериши мумкинлиги тўғрисидаги фикрларини билдириб ўтди.