Янгиликлар
Тадбиркорлик фаолияти – иқтисодий тараққиёт асоси
Дўстлик туманида “Тадбиркорлик фаолияти – иқтисодий тараққиёт асоси” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Жиззах вилояти адлия бошқармаси ходимлари, тумандаги тижорат банклари ва давлат солиқ идораси, ҳокимлик хузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси маъсул ходимлари, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакиллари иштирок этди.
Туман ҳокими А.Бобобеков кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқиб, мамлакатимизда йўлга қўйилган кенг тармоқли тадбиркорлик фаолиятлари, тадбиркорларга ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёз ва қулайликлар, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг мамлакатимиз иқтисодига қўшаётган ҳиссалари, вилоятда ва туманда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек бугунги кунда ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди.
Жиззах вилояти адлия бошқармаси шўъба мудири Б.Азизов сўзга чиқиб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда мазкур Фармондан келиб чиқиб амалга оширилиши белгиланган вазифалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.