Жиззах шахридаги ҳарбий қисмда ва шу қисм ҳудудидаги сафарбарлик чақирув резерви Батальонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонуннинг мазмун-мохияти юзасидан семинар ўтказилди. Семинарда вилоят адлия бошқармаси маъсул ходими, Жиззах округ ҳарбий прокурори ўринбосари, Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда аскарлар иштирок этди.
Харбий қисм командири Қ.Рахимов, Батальон командири М.Мирзаев кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқиб, асосий қонунимиз – Конституциянинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, мустақиллик йилларида мамлакатимиз мудофаа тизимида хусусан харбий қисмда амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида гапириб ўтди.
Жиззах вилояти адлия бошқармаси маъсул ходими О.Ҳасанов ўз сўзида Конституциянинг 32, 78 ва 93-моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, жумладан, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича Конституциянинг 32-моддасига киритилган ўзгартиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қаторига киритилган янги парламент назоратини олиб бориш ваколати белгиланган Конституциянинг 78-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари белгиланган Конституциянинг 93-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида гапирди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Жиззах округ ҳарбий прокурори ўринбосари О.Фахриддинов ва Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси О.Аннақуловлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ваколатлари белгиланган Конституциянинг 98-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши белгиланган Конституциянинг 103-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайлов тизими белгиланган Конституциянинг 117-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида гапириб ўтди.