Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

12

Ёшлар бандлиги - бугуннинг талаби


DSC02083.JPGЗомин туманидаги мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан, Жиззах вилояти ҳокимининг 2014 йил 11 февралдаги 42-сонли қарори билан тасдиқланган вилоятда 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вилоятда ёшларни шу жумладан, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш билан боғлиқ қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш, ёшларни иш билан банд қилишга жалб этишга қаратилган Ёшлар бандлиги - бугуннинг талаби” тарғибот лойиҳаси юзасидан тумандаги ёшлар, жумладан, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари иштирокида семинар ўтказилди.

Унда вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ўрта махсус касб-хунар таълими бошқармаси, Жиззах давлат педагогика институти ва Жиззах политехника институти вакиллари, туман тижорат банклари, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази маъсул ходимлари, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши маъсуллари ва етакчилари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари қатнашди. DSC02083.JPG

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси вакили ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ мавжуд қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва тизим томонидан олиб борилаётган ишлар, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси вакили вилоятда аҳолини жумладан, ёшларни иш билан таъминлаш аҳволи ўтган йиллардагига нисбатан бир мунча яхшиланганлиги ва соҳадаги кўрсатгич ошганлиги, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ўтказиб келинаётган меҳнат ярмаркалари ва уларнинг натижалари, яратилаётган янги иш ўринлари тўғрисида фикр юритдилар.

Шунингдек, тадбир сўнгида ёшларнинг бандлик масаласи бўйича қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан атрофлича жавоб берилди ҳамда соҳа бўйича маъсул тегишли идоралар вакилларига туманда ёшлар банлигини таъминлашга эътибор кучайтирилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.