Янгиликлар
Ёшлар бандлигини таъминлаш
Ғаллаорол туманидаги Жиззах политехника институти қошидаги 2-сонли академик лицейда тумандаги ёшлар, жумладан, коллежлар ва олийгоҳ битирувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар бандлиги - бугуннинг талаби” тарғибот лойиҳаси юзасидан семинар ўтказилди.
Тадбирда ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ мавжуд қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан вилоятда олиб борилаётган ишлар, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан аҳолини жумладан, ёшларни иш билан таъминлаш аҳволи, туманда ўтказиб келинаётган меҳнат ярмаркалари ва уларнинг натижалари, яратилаётган янги иш ўринлари, вилоятда ва туманда коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартномалар тузилиши жараёни, олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ва унинг ижроси, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида абитуриент – 2014 ва ўқишга қабул мавсумига тайёргарликнинг бориши, жорий йилда факультетлар ва йўналишлар бўйича қабуллар миқдори тўғрисида айтиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир сўнгида ёшларнинг бандлик масаласи, кредит олиш тартиби бўйича қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан атрофлича жавоблар берилди ҳамда соҳа бўйича маъсул идоралар вакилларига туманда ёшлар банлигини таъминлашга эътибор кучайтирилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди ва тегишли хулосалар чиқарилди.