Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

18

Ёш сиёсатчи кўрик-танлови


DSC02083.JPGЎзбекистон Халқ демократик партияси томонидан 2008 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш сиёсатчи” кўрик танлови партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилиб, танловнинг вилоят босқичи Жиззах давлат педагогика институти қошидаги 2-сонли академик лицейда бўлиб ўтди.

Танлов “Мен ватаним равнақига ҳисса қўшишни хоҳлайман” шиори остида ўтказилиб, унинг мақсади ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қабул қилинаётган қонунлар, қарорлар, фармонлар ва фармойишлар ҳамда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар билан яқиндан таништириш, уларда ватанга муҳаббат руҳини шакллантиришдан иборат бўлди.

DSC02083.JPGТанловда вилоятнинг 13 та туман (шаҳар) босқичларида 1-ўринни эгаллаган 13 нафар қатнашчи 3-босқичда ўзаро беллашдилар.

Танлов якунига кўра, Пахтакор маиший хизмат касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси М.Амиддинова 1-ўринни, Жиззах давлат педагогика институти қошидаги “Сайилжойи” академик лицейи 3-босқич талабаси М.Мирзабоева 2-ўринни ва шу лицейнинг яна бир талабаси Г.Жўрамуродова 3-ўринни эгаллади.

Шунингдек, танловда 3 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди жумладан, “Энг самарали ижтимоий лойиҳа” номинацияси бўйича Жиззах кўзи ожизлар мактаби интернати тарбиячиси Н.Ўктамова, “Энг яхши нотиқ” номинацияси бўйича Жиззах давлат педагогика институти 2-босқич талабаси Л.Унгалов, “Энг фаол иштирокчи” номинацияси бўйича Пахтакор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси О.Бурхонова ғолиб деб топилди.