Янгиликлар
ОАВ ходимлари шарафланди
Вилоят адлия бошқармасида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан адлия бошқармаси, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари муҳаррирлари ва мухбирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари таклиф этилган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини бошқарма ва тизим жамоаси номидан самимий қутлаб, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг вилоят адлия бошқармаси ва тизим идоралари ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот ва ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятларини матбуот ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб боришга катта ҳисса қўшаётганлигини ва ижодий ҳамкорлигини алоҳида таъкидлаб ўтиб, таклиф этилган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига бошқарманинг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Шундан сўнг, “Жиззах овози” ва “Жиззах ҳақиқати” газеталарининг муҳаррирлари адлия бошқармаси ва тизим идоралари ходимлари билан маънавий, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа тадбирларда доимий ҳамкорлик олиб борилаётганлигини, келгусида бундай ҳамкорликни янада кучайтириб бориш лозимлигини, адлия бошқармаси ва тизим идоралари ходимларидан янгидан-янги мақолалар, қизиқарли ва ҳуқуқий мавзулардаги савол-жавоблар кутиб қолишларини таъкидлаб ўтишди.