Янгиликлар
Битирувчиларга диплом топширилди
Жиззах ҳуқуқшунослик коллежида “Битирувчи ёшларга диплом топшириш”маросими бўлиб ўтди, маросимда вилоят адлия ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари вакиллари, Жиззах шаҳар ҳокими, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари, коллеж битирувчиларининг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирни коллеж директори кириш сўзи билан очиб берди ва коллеж битирувчиларини диплом олишлари муносабати билан табриклаб, навбатдаги табрик сўзини Жиззах шаҳар ҳокимига берди, шаҳар ҳокими томонидан битирувчилар диплом олиш бахтига эришганликлари билан самимий қутланди, уларнинг турли олий ўқув юртларида ўқишлари, турли идораларда ишлашлари ва мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишларига тилаклар билдирилди.
Шундан сўнг, битирувчиларга коллеж директори ва тадбир иштирокчилари томонидан дипломлар тантанали топширилди, битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг тилаклари изҳор этилди, коллежда ўқув йили жараёнида ютуқларга эришган, ўзларининг интизоми ва билимга чанқоқлиги билан ажралиб турган ўқувчилар ҳамда уларга таълим беришда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган фидоий мураббийларга коллежнинг фахрий дипломлари, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир якунида коллеж ўқувчиларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.