Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

22

“Очиқ эшиклар” куни


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан, Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Унда тижорат банклари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги имтиёз ва кафолатлар юзасидан бевосита жонли мулоқот қилдилар.

Таъкидланганидек, мустақиллик туфайли халқимизга берилган энг катта конституциявий ҳуқуқлардан бири тадбиркорлик, ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланиш эркинлигидир. Конституциямизда ҳар бир шахснинг мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги кафолатланган. Мустаҳкамлаб қўйилган мақсад, принцип ва қоидаларни амалга ошириш учун кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорликни изчил ривожлантириш давлатимизнинг устувор вазифасига айланди. Бу борада қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилиб, эркин ишбилармонлик муҳити яратилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ушбу хайрли ишларнинг узвий давомидир.

Фармонга мувофиқ, 2014-2015 йилларда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди. Жойларда ушбу дастурдан ўрин олган долзарб вазифалар изчил ва тўлақонли бажарилиши, улар устидан тизимли назорат ўрнатилиши қатъий белгиланди. Унга кўра, 2014 йилнинг 1 июнидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида чоп этилмаган уларнинг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар талабларини бузиш ҳолатлари учун тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чоралари қўллаш тақиқланади. Бундан ташқари, 22 та рухсат берувчи тартиботлар бекор қилинди, 21 та рухсат берувчи тартиботни расмийлаштириш муддатлари 2,1 баравар, шунингдек, фаолиятнинг 11 тури бўйича лицензияларни ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни расмийлаштиришда йиғимлар миқдори ўртача 4 баравар қисқартирилди. Ҳужжатларни тақдим этиш ёки ваколатли органлар билан келишиш бўйича ортиқча талаблар бекор қилиниши ҳисобига 31 та рухсат берувчи тартибот бўйича расмийлаштириш тартиб-қоидаси соддалаштирилди. Жорий йилнинг охиригача давлат хизматларининг энг кўп талаб қилинган 23 та турини интернет тармоғи орқали интерактив шаклга ўтказиш назарда тутилди.

DSC02083.JPG Шунингдек, 2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида махсус “тадбиркорлик субъектининг кабинети” ишлаши, молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиш йўлга қўйилиши, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни кўриб чиқиш ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ҳамда давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаш каби имтиёзларнинг жорий этилиши тадбиркорлик фаолияти ривожига катта туртки беришини эътироф этишди.

Тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда божхона, солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тизимида ишлаб чиқаришга янги технолигияларни жалб этиш борасидаги имкониятлар тўғрисида, ҳамда статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш, шунингдек ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинликлар бериш борасидаги янги қонун ҳужжатлар айрим қонунларга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар тўғрисида маърузалар қилинди.

Ўтказилган тадбир фаол савол-жавоблар руҳида олиб борилди ҳамда тадбиркорларни қизиқтирган масалалар юзасидан мутахассислар томонидан атрофлича ҳуқуқий маслаҳатлари берилди.