Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

21

Янги иш ўринлари муҳокамаси


Жиззах туман ҳокимлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – янги иш ўринлари очиш ва барқарор даромад манбаларини яратишнинг энг муҳим омилимавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган муҳим давлат ва ҳудудий дацурларни амалга оширишда иштирок этишга, шу жумладан ёш оилаларни, ёшларни ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, республикамизнинг узоқ қишлоқ ҳудудларида уларни оилавий бизнес, касаначиликка, хусусий тадбиркорликнинг бошқа турларига кенг жалб қилиш” йўналиши бўйича гранти асосида вилоят “Қалб нури” марказининг “Хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик асосларига ўргатиш” лойиҳаси бўйичаташкил этилган семинарда Хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк, Адлия, Давлат солиқ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вакиллари иштирок этдилар.

Уни вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Шаҳло Аҳророва кириш сўзи билан очди. Таъкидландики, аёлларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликка йўналтириш орқали ўз бизнесларини бошлашларига ўргатиш – уларни иқтисодий жиҳатдан мавқеини ошириш ҳамда турмуш фаровонликларини таъминлашга кўмаклашади.

Шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёл энг аввало, иқтисодий муцақил бўлиши, оиласига қўшимча даромад олиб кириши, оиладаги низоларнинг камайиши, руҳий инқироз, ўз жонига қасд қилиш, четга нелегал ишга кетишларнинг олди олиниши, шунингдек, бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар чиқарилиши ва энг муҳими, ҳаёт фаровонлиги ошишига ва турмуш даражаси яхшиланишига ҳисса қўшилиши ҳақида сўз юритилди.

Семинар давомида йиғилганлар кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари, кредит олиш тартиблари, солиқ имтиёзлари ва яна бошқа тадбиркорликка оид ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва мутахассислар томонидан тегишли тушунтиришлар олдилар.