Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

29

Тарғибот - адлия органларининг асосий вазифаси


Мирзачўл тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш сохасидаги, шунингдек, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга доир, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, сайлов тизими ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигига оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ва кенг жамоатчилик вакилларига тушунтириш юзасидан ҳокимлик, ИИБ идоралари, назорат қилувчи органлар, тижорат банклари, сиёсий партиялар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарда мамлакатимизда йўлга қўйилган кенг тармоқли тадбиркорлик фаолиятлари, тадбиркорларга ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёз ва қулайликлар, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг мамлакатимиз иқтисодиётига қўшаётган ҳиссалари, вилоятда ва туманларда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, мазкур Фармон ва қарорда белгиланган мақсад ва вазифалар тўғрисида, давлат солиқ органлари томонидан тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга яратилган солиқ имтиёзлари, солиқлар миқдорининг камайтирилганлиги, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг жамият ва давлат иқтисодига қўшаётган ҳиссалари таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, шартномавий муносабатларни тартибга солишнинг халқаро меъёрларга жавоб берадиган миллий қонунчилик тизими яратилганлиги, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан иборат бўлган бутун ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг кўп босқичли фаолиятини қонунан мустаҳкамлаб қўйиш мақсадида, 2014 йил 14 майда Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган 2014 йил 5 майда матбуотда эълон қилиниб, кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри фaoлиятининг oчиқлиги тўғрисидa”ги қoнуни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирганлиги маълум қилинди.