Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

31

Ёшларга оид давлат сиёсати амалда


Бахмал туманидаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар бандлиги - бугуннинг талаби” тарғибот лойиҳаси юзасидан туман ҳокимлиги, туман ИИБ, тумандаги назорат қилувчи органлар, туман тижорат банклари, сиёсий партиялар, тадбиркорлик субъектлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

Тадбирда ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ мавжуд қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан вилоятда олиб борилаётган ишлар, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан аҳолини жумладан, ёшларни иш билан таъминлаш аҳволи, туманда ўтказиб келинаётган меҳнат ярмаркалари ва уларнинг натижалари, яратилаётган квота иш ўринлари, вилоятда ва туманда коллеж ҳамда олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ва унинг ижроси тўғрисида фикр юритилди.

Тадбир иштирокчиларининг ёшларни иш билан таъминлаш ва бандлик масаласини ҳал этиш, кредит олиш тартиби бўйича қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан атрофлича жавоблар берилди ҳамда соҳа бўйича маъсул идоралар вакилларига туманда ёшлар банлигини таъминлашга эътибор кучайтирилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди ва тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, тадбирда давлат органлари фаолиятининг очиқлигига оид, тадбиркорлик фаолияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва сайлов тизими билан боғлиқ қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан ҳам кенг жамоатчилик вакилларига тушунтиришлар берилди.