Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

05

Сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах ҳудудий бўлинмасида “Сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

DSC02083.JPG

Тадбирда марказий сайлов комиссияси аъзоси, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, депутатлар, сиёсий партиялар, сайлов йўналиши бўйича тажрибали экспертлар иштирок этиб, сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, бу борадаги демократик ўзгаришлар, мазкур сиёсий жараённи ёритишда аҳамият қаратиш лозим бўлган мезонлар, журналистларнинг сайловга тайёргарлик масалалари атрофлича мухокама этилди.

DSC02083.JPGШунингдек, тадбирда жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов жараёнларининг холис ва мукаммал ёритилишида оммавий ахборот воситаларининг фаол иштирокини таъминлаш ва бу борада уларнинг тайёргарлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари, сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотларини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари томонидан ажратиладиган эфир вақти ва нашр хажми, улардан унумли фойдаланишнинг аҳамияти, оммавий ахборот воситалари сайловчиларни сайлаш ва сайланишдан иборат ҳуқуқларини қай тартибда амалга оширишга ўргатиши, жамоатчиликни сайлов жараёнининг бориши тўғрисида доимий ва тизимли равишда хабардор қилиб бориш, депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга сайловолди дастурларини электоратга етказиш учун минбар вазифасини ўташи таъкидлаб ўтилди.