Yangiliklar
“Фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи таъминланди”
Фуқаро Г.Саттарова Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси томонидан асоссиз равишда штат бирлигини 0.5 штат бирлигига туширилганидан норози бўлиб Жиззах вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан адлия бошқармаси ўрганиш ўтказиб натижасига кўра, бошқармаси томонидан қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Бахмал туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома ҳамда Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармасига туман бирлашманинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун таклиф киритилди.
Тақдимнома натижасида фуқаро Г.Саттарова штат бирлиги тўлиқ бўлиши таъминланиб, ҳуқуқбузар шахслар, бирлашманинг кадрлар бўлими бошлиғига "Хайфсан"интизомий жазоси берилган ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Бахмал туман адлия бўлими
бош маслахатчиси Н.Қодиров
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни кириб келаётган янги – 2017 йил билан самимий муборакбод этади.
Вазирлар Маҳкамасинининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) тасдиқланган бўлиб, олдин амалда бўлган таҳрири (ВМ нинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган. Қуйида мазкур таҳрирларнинг таққослама таҳлили келтирилмоқда.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда барча давлат бошқаруви органлари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида бошқарманинг мажлислар залида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 7 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бахтимиз қомуси” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 6 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан “Конституцияси бахтимиз қомуси” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистларга бозор иқтисодиётининг Бош қомусимизда мустаҳкамланган ҳуқуқий асослари, жумладан давлат эҳтиёжлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишига оид амалиёт юзасидан маълумотлар тақдим этилди.