Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

20
Сайлов комиссиялари раислари учун семинар

2014 йилги сайловни ёритиш бўйича республика матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича округ сайлов комиссиялари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари раислари учун семинар бўлиб ўтди.

16
Сайлов жараёнида оммавий ахборот воситаларининг роли

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг «Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли демократик жамиятни барпо этишда оммавий ахборот воситалари ролини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбати ушбу мавзуга бағишланди. 

14
Сайлов ва ёшлар

Тошкент давлат юридик университетида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистонда демократик сайловлар ўтказиш амалиётининг ривожланиши” мавзусида анжуман ўтказилди.

10
Тадбиркорлик тараққиёти: имконият ва имтиёзлар

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида зарур ташкилий ва ҳуқуқий механизмлар яратилганлигини нафақат юртимиз ишбилармонлари, балки хорижий мутахассислар ва халқаро экспертлар ҳам эътироф этишмоқда.

10
Фавқулодда ва техноген вазиятларда огоҳлик

Жиззах вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Зилзила оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида семинар тадбири бўлиб ўтди.

09
ННТлар фаолиятини рағбатлантириш

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун бундай ташкилотлар демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

07
Давлат ҳокимияти органларининг қонун ижодкорлиги

“Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасида амалга ошираётган ишлари юзасидан журналистларга батафсил маълумот берилди.

29
Тараққиётга раҳна солувчи жиноят

Жиззах вилоят адлия бошқармасида “Нотариат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар: коррупцияга карши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар” мавзусида семинар ўтказилди.

25
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизми

Мустақил адвокатура тизими инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларидандир. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли суд-ҳуқуқ ислоҳотларида адвокатура институтини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганида ҳам ана шундай эзгу мақсадлар мужассам. 

24
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш

Мустақиллик йилларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш, бу соҳада қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш йўналишида муайян ишлар амалга оширилди. Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида ташкил этилган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш амалиёти” мавзусидаги анжуманда маъмурий амалиётни қўллашнинг муҳим жиҳатлари ва бу борадаги ислоҳотлар атрофлича муҳокама этилди.