Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

28
Кўрсатма ижроси Жиззах вилояти мисолида

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича Адлия вазирлиги томонидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш, бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир хонадонга кириб борилмоқда. Туман адлия бўлимлари ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари айни кунларда кам таъминланган оилалар рўйхати("темир дафтар")да қайд этилган фуқароларнинг уйларига бориб, уларга кундалик ҳаётларида дуч келадиган қонунчилик билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар олиб бормоқда. Мазкур тадбирларда ҳуқуқий тарғибот материаллари ахолига тарқатилмоқда.

https://telegra.ph/%D2%9Aonunchilikdagi-yangiliklar-ujma-uj-yurgan-tarzda-etkazildi-10-16

27
Пандемия даврида нотариуслар қандай фаолият олиб бормоқда

Мамалакатимизда  COVID-19 тарқалиши  республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш жараёнида ҳам нотариуслар халқ хизматида фидокорона меҳнатлари орқали ўз  ҳиссаларини қўшишмоқда.

Кечиктириб бўлмайдиган,  зарур нотариал харакатларни (васиятнома, ишончнома ва бошқаларни) расмийлаштириш учун, албатта, нотариал харакатлар зарурлиги ва фуқароларнинг нотариал идорага бевосита ташрифисиз буларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас. Жумладан, 2020 йил 01 апрель кунидан  Тошкент шаҳридан янги қурилган ва бошқа уй-жойларни сотиб олишга бўлган чекловларнинг бекор қилиниши муносабати билан бир неча йиллардан буён ўз ҳисобидан Тошкент шахрида сотиб олинган уй-жойларни ўз номига расмийлаштириб ололмай юрган фуқароларнинг уйларини ўз номига расмийлаштириб олиш учун эхтиёж ошганлиги ва пандемия даврида йўл харакати қатновларида чекловлар ўрнатилиши муносабати билан  йўлда харакатланиш учун  махсус лицензия ва рухсатнома олиш учун  автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун ишончнома, ижара ҳамда ссуда шартномаларини расмийлаштириш, васиятнома ва бошқа нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш учун нотариусга бўлган эхтиёжлар ошганлигини сабабли Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёни қабул қилинди. Мазкур махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ нотариуслар карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига ва ишлаётган нотариуслар сонини кўпайтирилишига руҳсат берилди. Шунингдек, фуқароларнинг талаблари ва нотриусга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган холда Республикамизда ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш бошлашига руҳсат берилди.

Карантин даврида кўплаб ташкилотлар иш фаолиятини тўхтатган ёки масофавий режимга ўтган бир вақтда, ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжудлигини инобатга олиб,  тирбандликларнинг олдини олиш учун фуқаролар электрон навбатга ёзиш орқали қабул қилинди. Шуниндек, e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус колькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган  ҳамда нотариал харакатлар юзасидан маслахат ва саволларга жавоб олиш учун                                @notariusmaslahatibot канали орқали нотариуслар томонидан доимий ҳуқуқий тушунтиришлар бериб борилди.

Бугунги кунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш бошлаши аҳолига анча қулайлик яратди, жамиятда нотариусларнинг фаоллиги ошди, эндиликда нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилди, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига барҳам берилди, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳити шакилланди ва нотариуслар янада сифатли хизмат кўрсатишни бошлади. Нотариуслар  сонининг кўпайиши сабаб, аҳолида нотариусни танлаш имконияти пайдо бўлди.

Ҳозирда масофадан туриб айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда видиоконфиренцалоқадан фойдаланган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни йўлга қўйиш ишлари ҳам олиб борилаяпти.

        

Жиззах вилояти Жиззах шахрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус : Мухамедова Нодира Эргашевна.

26
Шахсий мулкни сотишдаги муаммо ҳал этилди.

Мирзачўл туман адлия бўлими томонидан Мирзачўл туман “Мирзадала” ШФЙ Янгиобод кўчаси 44 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Жуммаев Исроилнинг уйини сотиш ҳужжатларини расмийлаштирилишида кадастр ва нотариус ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганишда фуқаро Жуммаев Исроилнинг мурожаатида келтирилган важлар тўғри эканлиги аниқланиб, ушбу мурожаат муаллиф иштирокида тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқилди ҳамда адлия бўлимининг аралашуви билан ўзининг ижобий ечимини топди.



23
Интеллектуал мулк дахлсизлиги қай даражада зарур?

Айни пайтда Адлия вазирлиги хузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг мутасадди вакиллари Жиззах вилоятининг махсус индустриал зонасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишмоқдалар. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда эса мазкур соҳага даҳлдор бўлган барча ташкилотлар ва тадбиркорлар ўзларига керакли бўлган маълумот ҳамда янгиликларга эга бўлишди.

22
Вилоят адлия бошқармаси жойларда фукароларнинг мурожаатларини қабул қилмоқда

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларида уйма-уй юрган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маъданиятини ошириш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Эргашев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил 13 ва 20 октябрь кунлари Бахмал ҳамда Арнасой туманларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

21
Бепул хуқуқий маслаҳат билан хар бир уйга

Фориш туманида ишчи гуруҳлар томонидан адлия вазирлиги кўрсатмаси ижроси юзасидан "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан хар бир уйга" шиори остида     1 - ишчи гурухи томонидан "Ўзбекистон" ҳамда "Қўлба" МФЙ ларда истиқомат қилувчи "Темир дафтар"га киритилган фуқароларнинг муаммолари ўрганилди ва уларга (айрим фуқаролар пахта теримига кетганлиги сабабли оила аъзоларига) бепул хуқуқий маслаҳатлар берилди.


20
Иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди

Зафаробод тумани ҳокимлигида бир муддат ишлаган фуқаро З.К.нинг “Туман ҳокимлиги томонидан иш ҳақи тўлиқ берилмаганлиги, қолиб кетган иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб қилган” мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

         Мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам, фуқарога туман ҳокимлиги томонидан 2.051.290 сўм иш ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги маълум бўлди .

        Адлия бўлими аралашуви билан фуқарога туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаган 2.051.290 сўм пул маблағи тўлиқ тўланишига эришилди.

        Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154, 161 модалари талаблари бузилганлиги сабабли, туман ҳокимлигининг мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 49-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, чора кўриш учун туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юборилди.

Зафаробод туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси Х.Норхўжаев.

19
Тилнинг ҳуқуқий асослари миллат ғурури.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши унинг ривожланишида, маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида шаклланишида кучли омил бўлаяпти. Шу билан бирга, бошқа тилларнинг ҳам изчил тараққий топишини ҳар томонлама кафолатламоқда. Жумладан, давлат тилини ўрганиш учун фуқароларга шарт-шароит яратиш, шунингдек, юртимизда яшовчи миллат ҳамда элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлиш Қонуннинг алоҳида моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Маълумки, давлат тили ва бошқа тилларнинг ривожланишида таълим муассасалари катта роль ўйнайди. Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим муассасалари давлат тилида фаолият кўрсатиши билан бирга, миллий гуруҳлар зич яшайдиган жойларда уларнинг ўз тилларида ҳам фаолият юритадиган мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши таъминланиши белгиланган. Шунингдек, юртимиз аҳолисига таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилган бўлиб, давлат тилида ҳамда бошқа тилларда умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий маълумот олиш таъминланган. Хусусан, мактаб таълими 7 та — ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ҳамда тожик тилларида олиб борилмоқда.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, унинг жамият, мамлакат тараққиёти, инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини тушунтириш бўйича учрашувлар ташкил қилиб келмоқда. Хамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида бўлиб ўтган тадбир айнан она тили ва адабиёт фанларини чуқур ўргатувчи таълим муассасаси сифатида ўқувчилар ва педогог ходимлар билан биргаликда қизиқарли ташкил этилди.

Мазкур тадбирлардан тайёрланган репортажлар Жиззах вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиб келинмоқда.

16
Кўрсатма ижроси Мирзачўл мисолида

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича Адлия вазирлиги томонидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш, бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга бориш мақсадида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида кам таъминланган оилалар рўйхати("темир дафтар")га қайд этилган ''Ержар'' ва ''Мустақиллик'' МФЙ ларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг уйларига борилиб, уларга кундалик ҳаётларида дуч келадиган қонунчилик билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, махсус тасдиқланган ҳуқуқий тарғибот материаллари тарқатилди.

Шунингдек, учрашиб, ҳуқуқий тушунтириш берилган фуқароларнинг бири(Бобур кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи Ҳайдарова Сабоҳат) нинг ишга жойлашиш масаласидаги мурожаати амалий ёрдам бериш (хотин-қизлар бандлигини таъминлаш доирасида) мақсадида бўлим томонидан иш юритувга қабул қилинди.

Шу билан бирга ушбу маҳаллалардаги кирилган хонадон вакилларига Адлия вазирлигининг телеграмдаги ''Ҳуқуқий ахборот'' каналига аъзо бўлишлари юзасидан тавсия ва таклифлар берилиб, айримлари шу жойнинг ўзида ушбу каналга аъзо қилинди.

15
Кўрсатма ижроси Жиззах вилояти мисолида

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича Адлия вазирлиги томонидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш, бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир хонадонга кириб борилмоқда. Туман адлия бўлимлари ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари айни кунларда кам таъминланган оилалар рўйхати("темир дафтар")да қайд этилган фуқароларнинг уйларига бориб, уларга кундалик ҳаётларида дуч келадиган қонунчилик билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар олиб бормоқда. Мазкур тадбирларда ҳуқуқий тарғибот материаллари ахолига тарқатилмоқда.