Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

25
Халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик

Марказий банкнинг Жиззах вилоят бош бошқармасида вилоят адлия бошқармаси ва бош бошқарма томонидан “Коррупциянинг олдини олиш бўйича халқаро стандартлар ва миллий қонун-ҳужжатлари асосий жиҳатлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

22
Миқдор ва сифат ўзгаришлари

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах ҳудудий бўлинмасида “Фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари: Жиззах вилояти мисолида” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

16
Юристлар малакасини ошириш истиқболлари

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, ҳуқуқшуносларнинг касбий тайёргарлигини замонавий билимлар асосида юксалтириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек мазкур соҳадаги илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. 

15
Ўтган йил сарҳисоби ва режалари

Жиззах вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

12
Ёшлар ва қонун

Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоятдаги Пахтакор хизмат кўрсатиш ҳамда ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика касб-ҳунар коллежларида “Никоҳ шартномаси, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ва коллеж битирувчиларини ўз бизнесини ташкил этишга берилган имтиёзлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

08
Фавқулодда ва техноген вазиятларда огоҳлик

Жиззах вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар бўлиб ўтди.