Yangiliklar
Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, мақсад ва вазифалар” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айланди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах ҳудудий бўлинмасида “Сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда бозор муносабатларини жорий этилиши ва ижтимоий иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида нотариат институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бахмал туманидаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар бандлиги - бугуннинг талаби” тарғибот лойиҳаси юзасидан туман ҳокимлиги, туман ИИБ, тумандаги назорат қилувчи органлар, туман тижорат банклари, сиёсий партиялар, тадбиркорлик субъектлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.
Мирзачўл тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш сохасидаги, шунингдек, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга доир, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, сайлов тизими ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигига оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ва кенг жамоатчилик вакилларига тушунтириш юзасидан ҳокимлик, ИИБ идоралари, назорат қилувчи органлар, тижорат банклари, сиёсий партиялар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Минтақавий мулоқот” халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида “Адолатли суд жараёнида адвокатнинг роли: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида халқаро семинар-тренинг ташкил этилди.
Ёшларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали уларнинг фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бугуннинг долзарб масалаларидан.