Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

23
Коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги 

6-ум-сон “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда жамоатчилик назорати ролини оширишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги буйруғи ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги
6-ум-сон “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда жамоатчилик назорати ролини оширишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида,

 

Б У Ю Р А М А Н :

 

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги
6-ум-сон “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда жамоатчилик назорати ролини оширишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича ишчи гуруҳ иловага мувофиқ тасдиқлансин ва Кадрлар бўлими (И.Рашидов) ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.

3. Ишчи гуруҳ аъзолари:

туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва нотариал идоралари фаолиятида қонун ҳужжатлари талаблари талабларига қатъий риоя этилиши устидан алоҳида назорат ўрнатсин, улар фаолиятида рейдлар ва “холис фуқаро” тадбирларини доимий равишда ўтказиш чораларини кўрсин;

ходимларнинг асосий эътиборини фуқароларга ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатишга қаратилишини таъминласин.

4. Кадрлар бўлими (И.Рашидов) жамоатчилик назоратини амалга ошириш натижалари бўйича ҳар чоракда вазирликнинг Кадрлар бошқармасига ахборот тақдим қилинишини таъминласин.

5. Ишчи гуруҳ аъзолари жамоатчилик назоратини амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қаратиши лозимлиги кўрсатиб ўтилсин:

ходимлар томонидан меҳнат интизомига қатъий риоя қилинишини, иш вақтида уларнинг нима билан машғуллиги;

идорада бегона шахсларнинг фаолият кўрсатмаётганлигини;

ундириладиган тўловлар миқдорлари, тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва бошқа маълумотлар бўйича ахборот бурчакларининг кўринадиган жойларда тўғри ташкил этилганлигини;

ходимларнинг муомала маданиятини;

фуқаролар учун минимал шароитларнинг яратилганлигини;

шунингдек, хизмат кўрсатишни оғзаки равишда аоссиз рад этилиши ҳолатлари мавжудлигини;

тўловларни ҳисоблашда белгиланган тартиб ва нормаларга амал қилишини ҳолатларини кузатиш ва аниқлаш.

6. Жамоатчилик назорати вакилларининг хизмат кўрсатиш жараёнига аралашишига ҳамда хато ва камчиликларни сунъий равишда яратишга йўл қўйилмаслиги, кузатув ва ўрганиш давомида ходимлар томонидан қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги ҳолатлари аниқланганда, зудлик билан вазирликка 1008 ишонч телефони ёки @antikorbot телеграмм боти орқали, шунингдек, бошқармага тўғридан-тўғри хабар бериш лозимлиги тушунтирилсин.

7. Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (А.Раджабов) мазкур буйруқни бошқарма ва унинг тизимидаги идора ходимларига етказсин.

8. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш бошқарма бошлиғи ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.

 

Асос:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги
6-ум-сонли буйруғи.

 

Бошқарма бошлиғи                                                                              Ш.Саидов


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги
42-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги
42-ум-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида,

 

Б У Ю Р А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 42-ум-сон буйруғи ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур буйруқ билан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати тасдиқланганлиги;

Адлия органлари томонидан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларига киритиш учун коррупцияга қарши қоидаларнинг мазмуни бўйича асосий шартлар тасдиқланганлиги;

Адлия органлари томонидан контрагентлар билан тузиладиган шартномаларга киритиш учун коррупцияга қарши қоидаларнинг мазмуни бўйича асосий шартлар тасдиқланганлиги инобатга олинсин ва ижрога қаратилсин.

3. Кадрлар бўлими (И.Рашидов) ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларида ва Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими (П.Каримов) давлат харидлари билан боғлиқ контрагентлар билан тузиладиган шартномаларда тегишлилиги бўйича коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий шартлар мажбурий киритилиши таъминлансин.

4. Кадрлар бўлими (И.Рашидов) бошқарма марказий аппарати ва унинг тизими ходимларини бир хафта муддатда мазкур буйруқ билан таништирилиши таъминлансин.

5.  Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими (У.Абдиев) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигиниг коррупцияга қарши курашиш сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишларининг оммавий аҳборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилиши таъминлансин.

6.  Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 29 июлдаги 233-ум-сон буйруғи ўз кучини йўқотганлиги инобатга олинсин.

7. Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (А.Раджабов) мазкур буйруқни барча ходимлар эътиборига етказсин. 

8.  Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш ўз зиммамда қолдираман.

 

Асос:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 24.02.2020 йилдаги 42-ум-сон буйруғи.

 

    Бошқарма бошлиғи                                           Ш.Саидов


      

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGI

JIZZAX VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI BOSHLIG`INING

BUYRUG`I

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тўғрисида”ги 

73-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш ҳақида

               

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида       

 

Б У Ю Р А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур буйруқ билан:

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида адлия органлари ва муассасаларининг юқори ва ўрта бўғин раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари асосида баҳолаш услубиёти тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш услубиёти тасдиқланганлиги инобатга олинсин ҳамда ижро учун қабул қилинсин.

3. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида адлия органлари ва муассасаларининг юқори ва ўрта бўғин раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш натижаларига кўра “намунали” деб топилганда рағбатлантириш, “қониқарсиз” деб топилганда эса интизомий жазо чораларини кўриш амалиёти жорий қилинганлиги инобатга олинсин.

4. Кадрлар бўлими (Ф.Мирзаев) Коррупцияга қарши курашиш соҳасида адлия органлари ва муассасаларининг юқори ва ўрта бўғин раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари асосида баҳолаш услубиётидан келиб чиқиб ишларни ташкил қилиб борсин.

5. Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (А.Раджабов) мазкур буйруқни бошқарманинг манфаатдор таркибий бўлинмалари эътиборига етказсин.

6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Асос: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги 73-ум-сон буйруғи.

 

    Бошқарма бошлиғи                                           Ш.Саидов

 

22
Энлиликда, фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш тартиби автомат лаштирилади.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси Бу бўйича 2020 йилнинг 16 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукуматнинг 557-сонли қарори қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базаси жорий этилади ва бу орқали: фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматлаштирилади; мазкур аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади; фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади. Ички ишлар вазирлиги “E-Fuqaro” ИМБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади. 2021 йил 1 январга қадар: республика ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали; хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан эса Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизми жорий этилади. Бунда ариза юборувчи кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиши лозим бўлади. Улмас АБДИЕВ Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи

21
КРЕДИТ ТАЪТИЛИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИМТИЁЗ КИМЛАРГА БЕРИЛМОКДА?

Савол:

Ассалому алайкум, саволим бор эди. Ҳозирда кредит таътили билан боғлиқ имтиёз кимларга берилмоқда? Жавоб учун олдиндан рахмат. 

ЖАВОБ: 

Кредит тўловларини кечиктириш бўйича амалга оширилаётган чоралар коронавирус пандемияси натижасида молиявий қийинчиликка учраган ҳам жисмоний шахслар, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган.

Коронавирус пандемияси натижасида тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида 2020 йилнинг 1 октябрига қадар барча кредит ташкилотларига:


▪️молиявий қийинчиликларга учраган тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича асосий қарз тўловларини ҳамда пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда фоиз тўловларини кечиктириш;


▪️муддати ўтган қарздорликлар кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик бўйича Марказий банк томонидан тегишли тавсиялар берилди.


Бироқ, бу дегани тўлов муддати узайтирилган даврда фоизлар ҳисобланмайди дегани эмас. Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва кредит бўйича якуний тўловлар муддатларини узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, кейинги даврларда томонлар келишувига асосан бўлиб-бўлиб тўланади.


Улмас АБДИЕВ

Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи

18
ТВ шарх

Жиззах вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиладиган ТВ шарх курсатувининг бу галги сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори шархига бағишланди.

17
Эълон

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИДА ТЕСТ СИНОВ ИМТИХОНЛАРИСИЗ 2- КУРСДАН ЎҚИШНИ ИСТАЙСИЗМИ ?

УНДА СИЗ УЧУН !

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ 
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ДАВЛАТ ГРАНТИ ВА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ  АСОСИДА ТАЪЛИМНИНГ КУНДУЗГИ ВА СИРТҚИ ШАКЛИДА ЎҚИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ!

ЎҚИШ МУДДАТИ 2 ЙИЛ
     • Абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 yil 25 августдан 25 сентабрга қадар    texnikum.dtm.uz   сайти орқали қабул қилинади.
Ҳужжатлар қуйидаги юналишлар бўйича қабул қилинади:
- Давлат -ҳуқуқий фаолият
- Юридик хизмат
- Суд- ҳуқуқий фаолият
                       
@yuridikqabul
tel 72 223 17 92  +998995560530

16
"Баҳс, мунозара, таҳлил"

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг "Баҳс, мунозара, таҳлил" ток шоуси "Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳиятига бағишланди. Унда Жиззах шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Мусахон Асатуллаев эксперт сифатида иштирок этиб, мазкур қарор бўйича батафсил маълумот бериб ўтди.

15
БИЛИМЛАР СЕМИНАР ТРЕНИНГЛАР ОРҚАЛИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти бошқармаси катта маслаҳатчиси Д.Рахмонов иштирокидаги ўқув семинарлари Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 йилдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган "Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларга, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган холларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида"ги Низом ижросини ўрганиш ва таҳлил қилиш масаласига бағишланди. Мазкур ўқув семинарида барча туман адлия бўлимлари бошлиқлари, туман кадастр бўлимлари мутахассислари иштирок этишди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маънавият бўлими

14
Тарғибот тадбирлари жойларда карантин қоидаларига асосан ташкил этилмоқда.

Фориш туман адлия бўлими томонидан 10 га яқин махалла фуқаролар йиғинида ''Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти борасида тарғибот тардирлари ташкил этилди. Қонуннинг мақсади, ижтимоий тадбиркорликнинг ўзи ''нима?'' эканлиги шунингдек, ижтимоий тадбиркорлик қандай мақсадларда ташкил этилиши, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ''кимлар?'' кириши, ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қандай шаклда қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ саволларга жавоблар акс этган тарқатма материаллари йиғилганларга тарқатиб чиқилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон ҳамда "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тайёрланган буклет ва флаерлар ҳам фуқароларга тақдим этилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга адлия бўлими ходимлари батафсил жавоб беришди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими


11
''Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида''ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

2020 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасиининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ҳамда Шароф Рашидов туман адлия бўлими ходимлари томонидан Жиззах вилоят телерадиокомпанияси FM-105.5 радио эшиттиришида ''Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, Қонуннинг мақсади, ижтимоий тадбиркорликнинг ўзи ''нима?'' эканлиги шунингдек, ижтимоий тадбиркорлик қандай мақсадларда ташкил этилиши, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ''кимлар?'' кириши, ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қандай шаклда қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ саволларга адлия бошқармаси ҳамда туман адлия бўлими мутахассислари томонидан тегишли жавоблар берилди.

10
Адлия вазирлигининг Жиззах юридик техникумида абитуриентларни ўқишга жалб этиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди

2020 йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах юридик техникумида педагог ходимлар ва ишчи хизматчиларга Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларни кўпроқ жалб этиш, уларнинг ҳужжатларини texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн юборишда маслаҳатлар бериш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.
Техникум масъулларига юридик техникумларга ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар учун ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йилнинг 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) давом этишини инобатга олиб, тарғибот тадбирларини янада жонлантириш, ушбу тарғибот ишларини онлайн амалга ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.