Yangiliklar
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларида уйма-уй юрган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маъданиятини ошириш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Шу мақсадда бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Эргашев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил 13 ва 20 октябрь кунлари Бахмал ҳамда Арнасой туманларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Фориш туманида ишчи гуруҳлар томонидан адлия вазирлиги кўрсатмаси ижроси юзасидан "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан хар бир уйга" шиори остида 1 - ишчи гурухи томонидан "Ўзбекистон" ҳамда "Қўлба" МФЙ ларда истиқомат қилувчи "Темир дафтар"га киритилган фуқароларнинг муаммолари ўрганилди ва уларга (айрим фуқаролар пахта теримига кетганлиги сабабли оила аъзоларига) бепул хуқуқий маслаҳатлар берилди.
Зафаробод тумани ҳокимлигида бир муддат ишлаган фуқаро З.К.нинг “Туман ҳокимлиги томонидан иш ҳақи тўлиқ берилмаганлиги, қолиб кетган иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб қилган” мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам, фуқарога туман ҳокимлиги томонидан 2.051.290 сўм иш ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги маълум бўлди .
Адлия бўлими аралашуви билан фуқарога туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаган 2.051.290 сўм пул маблағи тўлиқ тўланишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154, 161 модалари талаблари бузилганлиги сабабли, туман ҳокимлигининг мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 49-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, чора кўриш учун туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юборилди.
Зафаробод туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Х.Норхўжаев.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши унинг ривожланишида, маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида шаклланишида кучли омил бўлаяпти. Шу билан бирга, бошқа тилларнинг ҳам изчил тараққий топишини ҳар томонлама кафолатламоқда. Жумладан, давлат тилини ўрганиш учун фуқароларга шарт-шароит яратиш, шунингдек, юртимизда яшовчи миллат ҳамда элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлиш Қонуннинг алоҳида моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.
Маълумки, давлат тили ва бошқа тилларнинг ривожланишида таълим муассасалари катта роль ўйнайди. Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим муассасалари давлат тилида фаолият кўрсатиши билан бирга, миллий гуруҳлар зич яшайдиган жойларда уларнинг ўз тилларида ҳам фаолият юритадиган мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши таъминланиши белгиланган. Шунингдек, юртимиз аҳолисига таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилган бўлиб, давлат тилида ҳамда бошқа тилларда умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий маълумот олиш таъминланган. Хусусан, мактаб таълими 7 та — ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ҳамда тожик тилларида олиб борилмоқда.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, унинг жамият, мамлакат тараққиёти, инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини тушунтириш бўйича учрашувлар ташкил қилиб келмоқда. Хамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида бўлиб ўтган тадбир айнан она тили ва адабиёт фанларини чуқур ўргатувчи таълим муассасаси сифатида ўқувчилар ва педогог ходимлар билан биргаликда қизиқарли ташкил этилди.
Мазкур тадбирлардан тайёрланган репортажлар Жиззах вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиб келинмоқда.
Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича Адлия вазирлиги томонидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш, бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга бориш мақсадида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида кам таъминланган оилалар рўйхати("темир дафтар")га қайд этилган ''Ержар'' ва ''Мустақиллик'' МФЙ ларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг уйларига борилиб, уларга кундалик ҳаётларида дуч келадиган қонунчилик билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, махсус тасдиқланган ҳуқуқий тарғибот материаллари тарқатилди.
Шунингдек, учрашиб, ҳуқуқий тушунтириш берилган фуқароларнинг бири(Бобур кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи Ҳайдарова Сабоҳат) нинг ишга жойлашиш масаласидаги мурожаати амалий ёрдам бериш (хотин-қизлар бандлигини таъминлаш доирасида) мақсадида бўлим томонидан иш юритувга қабул қилинди.
Шу билан бирга ушбу маҳаллалардаги кирилган хонадон вакилларига Адлия вазирлигининг телеграмдаги ''Ҳуқуқий ахборот'' каналига аъзо бўлишлари юзасидан тавсия ва таклифлар берилиб, айримлари шу жойнинг ўзида ушбу каналга аъзо қилинди.
Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича Адлия вазирлиги томонидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш, бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир хонадонга кириб борилмоқда. Туман адлия бўлимлари ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари айни кунларда кам таъминланган оилалар рўйхати("темир дафтар")да қайд этилган фуқароларнинг уйларига бориб, уларга кундалик ҳаётларида дуч келадиган қонунчилик билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар олиб бормоқда. Мазкур тадбирларда ҳуқуқий тарғибот материаллари ахолига тарқатилмоқда.
Сайёр қабуллар орқали халқ дарду ташвишларига ечим топиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни вақтида хал этиш бўйича адлия органларида етарли тажриба тўпланган. Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Эргашев жойларда мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этишда давом этмоқда. Навбатдаги тадбир Арнасой туман "Янгибўстон" МФЙда бўлиб ўтди. Карантин қоидаларига асосан ташкил этилган сайёр қабуллар давомида 40 дан ортиқ хонадонга кирилиб ахоли мурожаатлари ўрганилди, зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мутасадди ташкилотлар билан биргаликда муаммоларга тез фурсатда ечим топиш масаласи кўриб чиқилди.
Жиззах вилоят адлия бошқармасининг юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияси томонидан жорий йилнинг 13 октябрь куни Жиззах вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Зафаробод тумани Пенсия жамғармаси бўлимлари юридик хизмати ходимлигига номзодлар билан “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ суҳбат ўтказилди.
Ўтказилган суҳбат натижасига кўра Адлия бошқармасининг тегишли комиссияси қарорига асосан номзодлар суҳбатдан ўтиб, юридик хизмат ходими лавозимига тайинлаш учун келишилди.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими томонидан фуқаро А.Жумаев ва
Ш.Жамоловларнинг “Микрокредитбанк” АТБ Жиззах вилоят филиалига, фуқаро Қ.Исомиддинова ҳамда Ў.Муқимовларнинг “Халқ банки” Жиззах вилоят Уч тепа филиалига “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида кредит ажратиш юзасидан қилган мурожаатлари бўйича банк томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаатлари ўрганилиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, фуқаро А.Жумаев ва Ш.Жамоловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сон Қарори кўра, чорвачиликни ривожлантириш учун 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисидаги мурожаатлари юзасидан банк томонидан жавоб хати бермаганлиги ҳамда кредит маблағи ажратилмаганлиги аниқланди.
Шунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузганлиги учун АТБ “Микрокредитбанк” Жиззах вилоят минтақавий филиали Амалиёт бўлими бошлиғи Орипов Мирхамид Иброхимовичга нисбатан МЖтКнинг
43-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишлилигига кўра судга юборилди.
Шунингдек, адлия бўлими ходимларининг аралашуви билан фуқароларга кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
Бундан ташқари, фуқаролар Қ.Исомиддинова ва Ў.Муқимовга “Халқ банки” Жиззах вилоят Уч тепа филиалига “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида паррандачиликни ривожлантириш учун кредит ажратиш юзасидан қилган мурожаатлари ўрганилиб чиқилиб, 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими