Yangiliklar
2020 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ''Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида''ги 636-сонли Қонунни имзолади.
Ушбу Қонуннинг 20-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра эндиликда, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти томонидан таъминланади.
Шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари котибияти юридик шахс бўлиб (Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳри ҳамда бланкасига эга бўлади), унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
Шу билан бирга, Қонун билан Кенгашларнинг котибияти низоми, штатлари, унинг ходимлари ҳамда уларга ҳақ тўлаш миқдори тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланди.
Шунингдек, халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан унинг ваколати муддатига тайинланиши белгилаб қўйилди(котибият ходимлари ва хизматчилари бундан мустасно).
Улмас Абдиев
Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи.
Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ветеринария участкаларидаги ходимларнинг аризаларига асосан ўрганиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги
ПҚ-4254-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорининг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ветеринария участкаларидаги 1 500 нафар ходимларга қўшимча равишда чорва моллари наслини яхшилаш ва сунъий уруғлантириш вазифаси юклатилаётганлигини инобатга олиб, уларнинг тариф разрядларини 3 разрядга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 2019 йил 02 апрелдаги
20-и/ч-сонли буйруғининг 2-бандида ветеринария участкаларидаги
ходимларнинг разрядлари 3 разрядга оширилганлиги инобатга олинган.
Дўстлик туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2020 йил 1 январь ойига қадар ветеринария участкаларидаги
8 нафар ходимларнинг иш ҳақларини 3 разрядга оширилган ҳолда жами бўлиб 13.486.773 сўм тўланмасдан келинган.
Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ветеринария участкаларидаги
8 нафар ходимларнинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига аризалар киритилиб, Дўстлик туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2020 йил 1 январь ойига қадар ветеринария участкаларидаги 8 нафар ходимларнинг 13.486.773 сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.
Дўстлик туман адлия
бўлими бошлиғи С.Рахимов
Қонуннинг мақсади
Ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш.
Ижтимоий тадбиркорлик нима?
Юридик шахслар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорларнинг муайян ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал қилишга ёки уларнинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган фаолияти
Ижтимоий тадбиркорлик қандай мақсадларда ташкил этилади?
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятининг мақсадларига қуйидагилар киради:
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш ўринлари, ижтимоий товарлар ва ижтимоий хизматлар билан таъминлаш;
аҳолига тиббий буюмлар, дори воситалари ёки ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини таннархида ёхуд таннархидан паст бўлган нархларда сотиш;
фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
бошқа ижтимоий мақсадларни кўзлаган фаолиятни амалга ошириш.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари кимлар?
бозор шароитларида товарларни (хизматларни) харид қилишда ёки меҳнат бозорида иш топишда қийинчиликка дучор бўлаётган ёхуд ўзгаларнинг кўмагига муҳтож шахслар, жумладан:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар;
ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларга (сил, онкологик, психиатрик, наркологик, эндокринологик, инфекцион, таносил касаллиги, ОИТС, махов ва касб касаллиги) чалинган шахслар;
қарамоғида 16 ёшга тўлмаган ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар;
ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус
ва профессионал таълими ташкилотлари битирувчилари;
“Меҳрибонлик” уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари;
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахслар;
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар.
Ижтимоий корхоналар реестри юритиш тартиби қандай?
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги идоралараро электрон ҳамкорлик орқали солиқ органларидан олинган маълумотлар асосида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорни ижтимоий корхоналарнинг реестрига киритади.
Ижтимоий корхоналарнинг реестри Ижтимоий корхоналар веб-порталига ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қандай шаклларда қўллаб-қувватланади?
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
• имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш;
• ижтимоий лойиҳа харажатларини субсидиялаш;
• давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш;
• молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
• ижтимоий корхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш
• ва малакасини ошириш;
• маслаҳат бериш, методик ёрдам кўрсатиш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш.
Улмас АБДИЕВ
Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи
Жиззах вилоят адлия бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси томонидан вилоятдаги давлат орган ва ташкилотларига видеоконференция орқали меҳнат қонунчилиги, мажбурий меҳнатга барҳам бериш билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Ушбу ВКС да тумандаги касаба уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.Иштирокчиларга Вазирлар Маҳкамасининг ''2020 йилда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида''ги қарорининг мазмун-моҳияти ва меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ қонун ҳужжатларини тўғри қўллаш,уларнинг бузилишига йўл қўймаслик билан боғлиқ ишларни ташкил этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида, иштирокчиларнинг мавзуга доир саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Т А Н Л О В Г А
Жиззах вилояти юридик техникуми ишга таклиф этади:
1. Юридик фанлари бўйича ўқитувчи – 3 та (Малакага оид талаблар: олий юридик)
2. Юристлар учун хорижий (инглиз) тили – 2 та (Малакага оид талаблар: тил ўргатиш соҳасида олий маълумотли мутахассис)
3. Факултет декани – 1 та (Малака талаблари: олий юридик)
4. Ўқув-методик бўлим услубчиси – 2 та (Малакага оид талаблар: олий юридик)
5. Юридик клиника етакчи мутахассиси – 1 та (Малакага оид талаблар: олий юридик)
6. Ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси – 1 та (Малакага оид талаблар: олий юридик)
Ишга топшириш учун ҳужжатлар 22 сентябргача қабул қилинади.
Ўзбeкистон Рeспубликасида
COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.
Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.
Ҳужжатда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;
пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;
барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;
мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегишли журнал юритилади;
“эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;
ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;
синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;
пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;
юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.
Улмас АБДИЕВ
Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи
“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг
мазмун-моҳияти ва аҳамияти (ЎРҚ–630-сон, 24.07.2020 й.)
I. Қонуннинг мақсади
Инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
II. Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти
Қонун инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратиш ҳамда қўллаш учун қулай муҳитни шакллантириш, инновацион фаолият соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.
Инновация – фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма.
Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Вазирлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Қонунга кўра, Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Фанлар академияси ва тегишли ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Бундай лойиҳаларни амалга оширишнинг энг кўп муддати икки йил.
Инновацион лойиҳаларнинг амалий аҳамиятини, иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида инновацион лойиҳаларнинг техник ва илмий экспертизалари ўтказилиши мумкин.
Инновация турлари:
Маҳсулотга оид инновациялар – техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (ишлар ва хизматларни) ишлаб чиқишга ҳамда жорий этишга қаратилган инновациялар;
Жараёнга оид инновациялар – техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган ишлаб чиқариш ёхуд таълим усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга, шунингдек технологиялар трансферини амалга оширишга қаратилган инновациялар;
Маркетингга оид инновациялар – маҳсулотнинг дизайни ва қадоқларидаги ўзгаришларни қамраб олувчи янги ёки такомиллаштирилган усулларни жорий этишга, маҳсулотни (ишларни ва хизматларни) сотиш ва тақдим этишнинг янги усулларидан фойдаланишга, янги нархлаш стратегияларини шакллантиришга қаратилган инновациялар;
Ташкилий инновациялар – бизнесни ташкил этиш ва юритиш, иш ўринларини ташкил этиш ва ташқи алоқаларни йўлга қўйишнинг янги ёки такомиллаштирилган усулларини жорий этишга қаратилган инновациялар.
Давлат инновацион тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган давлат таълим ташкилотлари фаолиятига молиявий ёрдам кўрсатади.
Инновацион инфратузилманинг субъектлари:
· Инновацион технологик парк;
· Технологиялар трансфери маркази;
· Инновацион кластер;
· Венчур ташкилоти;
· Инновация маркази.
Инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари:
Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари;
Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
венчур ва бошқа жамғармалар;
халқаро грантлар, банк кредитлари;
инвестор ва ҳомийларнинг маблағлари;
инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари технологияларни яратиш, жорий этиш, ишлаб чиқариш, уларнинг трансфери ва янги ишланмаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида, юридик шахс тузмасдан ташкил этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.2020 йилнинг 25 август куни ФВВ Жиззах вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасида Жиззах ҳарбий прокуратураси, адлия бошқармаси, маъмурий суди, ички ишлар бошкармаси масъул ходимлари иштирокида, "Давлат ёнғин назорати органлари ходимларининг соҳа йўналишида малакасини ошириш, текширишларни такомиллаштириш, коррупция ҳолатларига йул қўймаслик ва қонунийликни таъминлашга эришиш" мавзусида санитария ва гигиена талабларига амал қилган ҳолда семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда адлия бошқармасининг масъул ходими А.Саидхонов иштирок этиб, мавзуга доир қонунчиликдаги янгиликлардан иштирокчиларни боҳабар этди.
Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, қонунийликни таъминлашда соҳа ходимларининг масъулиятини ошириш юзасидан маъруза қилди, бошқарма ходими А.Саидхонов иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавобларни бериб ўтди.
Улмас АБДИЕВ
Адлия бошқармаси,бўлим бошлиғи
Шароф Рашидов туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон қарорига мувофиқ, пул маблағи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бўлимига қилган мурожаатларига асосан марказ томонидан ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўлаб берилишида қонун ҳужжатларига риоя этилганлик ҳолати юзасидан сўров йўли билан мониторинг ўтказилди.
Ўтказилган мониторинг натижасида туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан марказ ҳодимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4695-сон қарорига асосан жорий йилнинг 16 март санасидан 31 май кунига қадар жами 62 млн
506 минг 697 сўм маблағ ҳисобланиб тўлаб берилганлиги, бироқ июнь ва июль ойлари учун 68 нафар ҳодимга ҳисобланган жами 37 млн 299 минг
471 сўм пул маблағи тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.
Шунга кўра, адлия бўлими томонидан марказга ходимларига ўз вақтида тўланмаган пул маблағларни зудлик билан тўланиши юзасидан тақдимнома киритилиб, жами 37 млн 299 минг 471 сўм пул маблағи тўлаб берилиши таъминланди.
Шароф рашидов туман
адлия бўлим бошлиғи
А.Шерматов
Жиззах вилоят адлия бошқармаси вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходимлари бўйича мавжуд бўлган БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!
№ |
Давлат органи ва ташкилотининг номи |
Лавозими |
Малакага оид талаблар |
Ойлик маоши |
1 |
Жиззах вилоят Давлат санитария ва эпидимиология назорати бошқармаси |
Бош юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 700 000 сўм |
2 |
ЖДПИ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази |
Бош юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 200 000 сўм |
3 |
Жиззах вилоят инкассация бошқармаси |
Бош юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 400 000 сўм |
4 |
Жиззах вилоят қурилиш бош бошқармаси |
Бош юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 700 000 сўм |
5 |
Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси |
Бош юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 500 000 сўм |
6 |
Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси юрисконсульт |
Юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 200 000 сўм |
7 |
Бахмал туман ҳалқ таьлим бўлими |
Юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 400 000 сўм |
8 |
Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси |
Юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 200 000 сўм |
9 |
БТПЖ Зафаробод туман бўлими |
Юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 500 000 сўм |
10 |
Зафаробод туман давлат солиқ инспекцияси |
Бош юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 900 000 сўм |
11 |
БТПЖ Зомин туман бўлими |
Юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 400 000 сўм |
12 |
Ш.Рашидов туман молия бўлими |
Юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 700 000 сўм |
13 |
БТПЖ Янгиобод туман бўлими |
Юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 400 000 сўм |
14 |
БТПЖ Фориш туман бўлими |
Юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 400 000 сўм |
15 |
Янгиобод туман давлат солиқ инспекцияси |
Бош юрисконсульт |
Олий ҳуқуқшунос |
1 900 000 сўм |
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ўз шахсий варақасини jiz.adliya@exat.uz электрон почтасига ёки Жиззах вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувоқилаштириш бўлимига (тел. 223-55-73) юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси давлат органи ва ташкилотнинг юридик хизмати ходими иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.