Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

05
Ойнинг энг яхши адлия ходими

Жиззах вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимида декабрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими”  сифатида Жиззах шаҳар 8-сон давлат нотариал идораси нотариуси Маджидова Матлюба Насридиновна ғолиб деб топилди.

Маджидова Матлюба Насридиновнанинг фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётганлиги учун бутун жамоа ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига зафарлар тилаб қолади.

28
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИК

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИК

Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари яратишга доир кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Яқинда, 2018 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сонли қарори ҳам ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларга янада катта туртки берди.

Қарорда таъкидланишича, илгари хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлашда ёндашув ва иш услубининг тубдан ўзгартирилиши бир ярим мингдан ортиқ фаолият кўрсатмаётган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш ва ўн икки мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини берди.

Шу билан бирга юртимизда жами 45 мингта фаолият кўрсатмаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар сақланиб қолмоқда, уларнинг 27 мингтаси хусусий мулк ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, туманлар даражасида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар тузилди.

Комиссиялар:

- тегишли ҳудуддаги фойдаланилмаётган объектларнинг рўйхатини шакллантиради;

- фойдаланилмаётган объектларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “йўл хариталари” ва инвестиция лойиҳаларини мулкдорлар билан бирга ишлаб чиқади;

- мулкидан фойдаланмаётган мулкдорларга (юридик шахсларга) нисбатан таъсир чораларини қўллаш ҳақида хулоса тақдим этади;

- тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашади.

2018 йил 15 сентябрдан бошлаб:

а) давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектлар сотилади, давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилади;

б) фойдаланилмаётган объектлар эгаларига (юридик шахслар) қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

- қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзларини тўхтатиш;

- соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;

- мол-мулк ва ер солиқларини ўрнатилган ставкага нисбатан икки бараварга ошириш (6 ой ўтгандан сўнг – беш бараварга, 12 ойдан кейин ўн бараварга оширилади).

Таъсир чоралари давлат ташкилотларнинг айбига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошира олмаганларга, шунингдек фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни (инвестиция лойиҳасини) тақдим этган ва амалга оширишни бошлаганларга нисбатан қўлланилмайди.

Таъсир чоралари мулкдорнинг идоралараро комиссия хулосаси билан танишганидан кейинги ойдан бошлаб қўлланади.

Таъсир чораларини қўллаш ҳақидаги хулосасини чиқариш учун фойдаланилмаётган объектдан фойдаланиш бўйича таклифлар тақдим этилмаганлиги ёки тасдиқланган “йўл харитаси”нинг бажарилмаслиги асос бўлади.

Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасига бир ой муддатда фойдаланилмаётган мулклар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва уларнинг мулкдорларига нисбатан таъсир чоралари қўллаш юкланди.

 

 

Жиззах шаҳар адлия

бўлими бошлиғи                                                                Ш.Суюнов