Yangiliklar
Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2015 йилнинг 1-чорак якунларига бағишланган Ҳайъат мажлиси ўтказилди.
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг acocлapи тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2015 йилда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги чора-тадбирлар режасига асосан “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.