Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

16
"Баҳс, мунозара, таҳлил"

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг "Баҳс, мунозара, таҳлил" ток шоуси "Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳиятига бағишланди. Унда Жиззах шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Мусахон Асатуллаев эксперт сифатида иштирок этиб, мазкур қарор бўйича батафсил маълумот бериб ўтди.

15
БИЛИМЛАР СЕМИНАР ТРЕНИНГЛАР ОРҚАЛИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти бошқармаси катта маслаҳатчиси Д.Рахмонов иштирокидаги ўқув семинарлари Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 йилдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган "Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларга, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган холларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида"ги Низом ижросини ўрганиш ва таҳлил қилиш масаласига бағишланди. Мазкур ўқув семинарида барча туман адлия бўлимлари бошлиқлари, туман кадастр бўлимлари мутахассислари иштирок этишди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маънавият бўлими

14
Тарғибот тадбирлари жойларда карантин қоидаларига асосан ташкил этилмоқда.

Фориш туман адлия бўлими томонидан 10 га яқин махалла фуқаролар йиғинида ''Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти борасида тарғибот тардирлари ташкил этилди. Қонуннинг мақсади, ижтимоий тадбиркорликнинг ўзи ''нима?'' эканлиги шунингдек, ижтимоий тадбиркорлик қандай мақсадларда ташкил этилиши, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ''кимлар?'' кириши, ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қандай шаклда қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ саволларга жавоблар акс этган тарқатма материаллари йиғилганларга тарқатиб чиқилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон ҳамда "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тайёрланган буклет ва флаерлар ҳам фуқароларга тақдим этилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга адлия бўлими ходимлари батафсил жавоб беришди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими


11
''Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида''ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

2020 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасиининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ҳамда Шароф Рашидов туман адлия бўлими ходимлари томонидан Жиззах вилоят телерадиокомпанияси FM-105.5 радио эшиттиришида ''Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, Қонуннинг мақсади, ижтимоий тадбиркорликнинг ўзи ''нима?'' эканлиги шунингдек, ижтимоий тадбиркорлик қандай мақсадларда ташкил этилиши, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ''кимлар?'' кириши, ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қандай шаклда қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ саволларга адлия бошқармаси ҳамда туман адлия бўлими мутахассислари томонидан тегишли жавоблар берилди.

10
Адлия вазирлигининг Жиззах юридик техникумида абитуриентларни ўқишга жалб этиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди

2020 йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах юридик техникумида педагог ходимлар ва ишчи хизматчиларга Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларни кўпроқ жалб этиш, уларнинг ҳужжатларини texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн юборишда маслаҳатлар бериш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.
Техникум масъулларига юридик техникумларга ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар учун ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йилнинг 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) давом этишини инобатга олиб, тарғибот тадбирларини янада жонлантириш, ушбу тарғибот ишларини онлайн амалга ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

09
Эндиликда Халқ депутатлари вилоят,туман ва шаҳар Кенгашларининг ўз котибияти бўлади.

2020 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ''Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида''ги 636-сонли Қонунни имзолади.

Ушбу Қонуннинг 20-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра эндиликда, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти томонидан таъминланади.

Шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари котибияти юридик шахс бўлиб (Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳри ҳамда бланкасига эга бўлади), унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Шу билан бирга, Қонун билан Кенгашларнинг котибияти низоми, штатлари, унинг ходимлари ҳамда уларга ҳақ тўлаш миқдори тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланди.

Шунингдек, халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан унинг ваколати муддатига тайинланиши белгилаб қўйилди(котибият ходимлари ва хизматчилари бундан мустасно).


Улмас Абдиев

Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи.

08
ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ҲАҚЛАРИ РАЗРЯД БУЙИЧА ТЎЛАНМАГАН.

Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ветеринария участкаларидаги ходимларнинг аризаларига асосан ўрганиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги

ПҚ-4254-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорининг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ветеринария участкаларидаги 1 500 нафар ходимларга қўшимча равишда чорва моллари наслини яхшилаш ва сунъий уруғлантириш вазифаси юклатилаётганлигини инобатга олиб, уларнинг тариф разрядларини 3 разрядга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 2019 йил 02 апрелдаги

20-и/ч-сонли буйруғининг 2-бандида ветеринария участкаларидаги

ходимларнинг разрядлари 3 разрядга оширилганлиги инобатга олинган.

Дўстлик туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2020 йил 1 январь ойига қадар ветеринария участкаларидаги

8 нафар ходимларнинг иш ҳақларини 3 разрядга оширилган ҳолда жами бўлиб 13.486.773 сўм тўланмасдан келинган.

Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ветеринария участкаларидаги

8 нафар ходимларнинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига аризалар киритилиб, Дўстлик туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2020 йил 1 январь ойига қадар ветеринария участкаларидаги 8 нафар ходимларнинг 13.486.773 сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.


Дўстлик туман адлия

бўлими бошлиғи С.Рахимов

07
Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамада

Қонуннинг мақсади

Ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш.

Ижтимоий тадбиркорлик нима?

Юридик шахслар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорларнинг муайян ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал қилишга ёки уларнинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган фаолияти

Ижтимоий тадбиркорлик қандай мақсадларда ташкил этилади?

Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятининг мақсадларига қуйидагилар киради:

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш ўринлари, ижтимоий товарлар ва ижтимоий хизматлар билан таъминлаш;

аҳолига тиббий буюмлар, дори воситалари ёки ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини таннархида ёхуд таннархидан паст бўлган нархларда сотиш;

фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш;

бошқа ижтимоий мақсадларни кўзлаган фаолиятни амалга ошириш.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари кимлар?

бозор шароитларида товарларни (хизматларни) харид қилишда ёки меҳнат бозорида иш топишда қийинчиликка дучор бўлаётган ёхуд ўзгаларнинг кўмагига муҳтож шахслар, жумладан:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар;

ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларга (сил, онкологик, психиатрик, наркологик, эндокринологик, инфекцион, таносил касаллиги, ОИТС, махов ва касб касаллиги) чалинган шахслар;

қарамоғида 16 ёшга тўлмаган ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар;

ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус 

ва профессионал таълими ташкилотлари битирувчилари;

“Меҳрибонлик” уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахслар;

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар.

Ижтимоий корхоналар реестри юритиш тартиби қандай?

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги идоралараро электрон ҳамкорлик орқали солиқ органларидан олинган маълумотлар асосида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорни ижтимоий корхоналарнинг реестрига киритади. 

Ижтимоий корхоналарнинг реестри Ижтимоий корхоналар веб-порталига ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қандай шаклларда қўллаб-қувватланади? 

Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

• имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш;

• ижтимоий лойиҳа харажатларини субсидиялаш;

• давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш;

• молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

• ижтимоий корхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш 

• ва малакасини ошириш; 

• маслаҳат бериш, методик ёрдам кўрсатиш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш.

Улмас АБДИЕВ

Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи

04
Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари онлайн видеоконференция орқали тарғиб қилинди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси томонидан вилоятдаги давлат орган ва ташкилотларига видеоконференция орқали меҳнат қонунчилиги, мажбурий меҳнатга барҳам бериш билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Ушбу ВКС да тумандаги касаба уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.Иштирокчиларга Вазирлар Маҳкамасининг ''2020 йилда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида''ги қарорининг мазмун-моҳияти ва меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ қонун ҳужжатларини тўғри қўллаш,уларнинг бузилишига йўл қўймаслик билан боғлиқ ишларни ташкил этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида, иштирокчиларнинг мавзуга доир саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

03
Жиззах вилояти юридик техникуми ишга таклиф этади:

Т А Н Л О В Г А 

Жиззах вилояти юридик техникуми ишга таклиф этади:

1. Юридик фанлари бўйича ўқитувчи – 3 та (Малакага оид талаблар: олий юридик)

2. Юристлар учун хорижий (инглиз) тили – 2 та (Малакага оид талаблар: тил ўргатиш соҳасида олий маълумотли мутахассис)

3. Факултет декани – 1 та (Малака талаблари: олий юридик)

4. Ўқув-методик бўлим услубчиси – 2 та (Малакага оид талаблар: олий юридик)

5. Юридик клиника етакчи мутахассиси – 1 та (Малакага оид талаблар: олий юридик)

6. Ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси – 1 та (Малакага оид талаблар: олий юридик)

Ишга топшириш учун ҳужжатлар 22 сентябргача қабул қилинади.