Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

03
Жиззах вилоят адлия бошқармасида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.

2020 йилнинг 12 июнь куни Жиззах вилояти адлия бошқармаси кичик мажлислар залида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда вилоят суди раиси, бошқарманинг таркибий бўлим раҳбарлари ҳамда ходимлари шунингдек, нотариал палата нотариуслари иштирокида очиқ мулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўз олганлар, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини беришди.

02
Телевидениеда телефон мулоқоти орқали қонунчиликдаги янгиликлар бериб борилмоқда

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи марказий Кенгашининг қарорига кўра, мамлакатимизда жорий йилнинг июнь ойини ''Ёшлар ойлиги'' деб белгиланганлиги сабабли, вилоятдаги ҳудудий телевидение билан йўлга қўйилган лойиҳанинг навбатдаги сонида, Жиззах вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан телефон орқали бевосита ёшларга оид бир нечта қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятига қисқача тўхталиб ўтилди.
Жумладан, Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 8 июнь кунидаги “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида “Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги;

Ҳукуматимизнинг 2020 йил 5 июнь кунидаги ''Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида''ги ҳамда

“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда ушбу қарорлар билан тасдиқланган низомлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Улмас АБДИЕВ

Бошқарманинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

01
1 ИЮЛДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1. Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати 67 тага кенгайтирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, БҲМнинг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди.


30
Мурожаатга эътиборсиз МФЙ раиси жазоланди.

Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ўтказилган мониторингда ''А.Навоий'' МФЙ раиси А.Б фуқаро Д.М нафақа берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб, 2020 йилнинг 3 март куни (пандемия даврида) ёзган аризасига эътиборсизлик билан муносабатда бўлиб, орадан 85 кун ўтиб, жавоб хати тайёрлаган бўлсада, уни ҳам муаллифга юбормаганлиги аниқланди.
Дўстлик туман адлия бўлимининг аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича тўплаган ҳужжатлари Дўстлик туман маъмурий судига юборилди ҳамда 2020 йил 16 июнь кунги Суд қарори билан ҳуқуқбузарнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Улмас АБДИЕВ
Жиззах вилояти адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

29
Адлия бўлимининг таклифи бўйича прокуратура маъмурий иш қўзғатди.

Дўстлик туман Боғзор МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 03 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони ижроси ташкиллаштирилганлиги ва ижро интизомига риоя этилиши мониторинг ўтказиш йўли билан ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида ушбу Фармон талаблари бўйича Боғзор МФЙнинг мансабдор шахслари томонидан оз миқдорда талон-тарож қилиш яъни ўзлаштириш, растрата қилиш ва мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Бунинг оқибатида эса фуқаро Д. С.га 434 000 сўм, фуқаро Қ. Ш.га 2019 йил июнь ойидан 2020 йил май ойига қадар асоссиз равишда 3 488 000 сўм ортиқча тўловлар амалга ошириб юборилганлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ''Боғзор' МФЙ мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги)га ҳуқуқий баҳо беришлик учун туман прокуратурасига таклиф киритилган.

Дўстлик туман прокуратураси томонидан ҳолат ҳуқуқий баҳоланиб, маъмурий иш материаллари тегишлилигига кўра маъмурий ишлар бўйича Судга кўриб чиқишлик учун юборилди.

26
Меҳнат қонунчилиги талабини бузган мансабдорга нисбатан таъсир чораси қўлланилди.

Дўстлик туман адлия бўлими томонидан фуқаро Ф.Р.нинг Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими томонидан иш хаққи берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризасига асосан тўпланган ҳужжатлар асосида ўтказилган ўрганишда, Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими бош ҳисобчиси (мансабдор шахс) И. Б. бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келиб, бўлимда ходимнинг иш ҳаққини ўз вақтида бермасдан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид равишда ҳаракат қилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда иш юритганлиги яъни, ходим Р. Ф.га тўланиши керак бўлган иш ҳақи бир неча ойдан буён ўрганиш кунига қадар ноқонуний равишда берилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу шикоят аризасида кўрсатилган ҳолатлар Дўстлик туман мактабгача таълим бўлимининг 2020 йил 08 июндаги 379-сонли маълумотномасида ҳам ўз тасдиғини топди.

И. Б. мансабдор шахс сифатида ўзининг ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Дўстлик туман адлия бўлими томонидан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юборилиши ҳамда жарима жазоси тайинланиши таъминланди.

25
Мурожаатга эьтиборсиз МФЙ раиси жазоланди.

А.Навоий МФЙ раиси А.Базаров фуқаро Д.М.нинг нафақа берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб 2020 йил 3 март куни (пандемия даврида) ёзган аризасига эьтиборсизлик билан муносабатда бўлиб, орадан 85 кун ўтиб жавоб хати тайёрлаган бўлсада уни ҳам муаллифга юбормаган. Дўстлик туман адлия бўлимининг аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича киритган даъвосига асосан туман маъмурий судининг 2020 йил 16 июнь кунги қарори билан ҳуқуқбузарнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

24
Очиқ электрон аукционлар-шаффоф, қонуний ва қўлай.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали бериладиган бўлди. Хўш бу тизимнинг афзалликлари нимада, тадбиркорлар электрон савдоларда иштирок этиш бўйича етарли кўникма ва билимга эгами? Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан барча туманларда ташкил этилаётган семинар тренинг тадбирларида мутахассислар иштирокида тадбиркорлар учун бу борада атрофлича маълумотлар берилмоқда.
Зомин туманида бўлиб ўтган тадбирда худуддаги 60 нафар тадбиркорлар ва мутасадди идора вакиллари иштирок этишди. Унда иштирокчиларга тумандаги аукцион савдоларига қўйилган ерлар ҳақида маълумотлар берилди ва бу борада тадбиркорларнинг ўзлари ҳам таклиф беришлари мумкинлиги айтиб ўтилди. 
Ҳозирда онлайн-аукцион иштирокчисига айланиш тартиби жуда осон бўлиб, бунинг учун тадбиркорлар e-auksion.uz сайтидан рўйхатдан ўтиб, ўзларини қизиқтирган объектни танлайди ва ариза беради.

Нодирбек Ўразалиев

Зомин туман адлия бўлими

катта маслаҳатчиси

23
Ҳуқуқшунос олимлар-ҳуқуқий тарғиботда

Жиззах вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиладиган "ТВ шарх" кўрсатувининг бу галги сони Тошкент Давлат юридик университети профессор ўқитувчилари билан биргаликда ташкил этилди. Онлайн савол-жавоб тарзида ташкил этилган суҳбат "Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Президент Қарори ҳамда "Давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи мазмун моҳиятига бағишланади. Кўрсатув 21 июнь соат 19:30 да намойиш этилади.

22
Халқ бой бўлса давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.

Ҳозирги кунда олиб борилаётга ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад битта – халқимизни ҳаётдан рози қилиш, бой қилиш. Бунга одамларни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тенг ва адолатли қонуний имкониятлар яратиш орқали эришиш мумкин. Зотан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” чунки давлатнинг асоси халқдир. Халқ бўлмаса давлат ҳам бўлмайди.

2020 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори қабул қилинди.

Қарордан асосий кўзланган мақсад аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратишдир.

Ушбу қарорда  2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати бир нечтага кенгайтирилди ҳамда 2020 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:

ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади;

ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади;

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар

Пенсия тайинлаш учун  етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Бундан кўриниб турибдики фуқаро 7 йил ўзини ўзи банд қилса пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахслар кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар — норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилиш;

Ушбу имтиёз Интернет тармоғи орқали пул топувчиларни ишини осонлаштиради.

контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш);

 ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси 2021 йилда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни осонлаштириш, шу жумладан қуйидагиларга имкон яратувчи сервислардан реал вақт режимида фойдаланишга ёрдам берадиган «Бизнес навигатор» ахборот тизимини жорий қилиши белгиланган бўлиб унда:

тадбиркорлик фаолиятининг тегишли ҳудуддаги рақобатбардош турини танлаш;

кредит олиш учун зарур бўлган бизнес-режа лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;

тегишли тадбиркорлик фаолияти учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумот олиш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк объектларини танлаш имкониятлари мавжуд бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.

Мазкур қарор аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда норасмий иш ўринларини расмийлаштиришга хизмат қилади.

Дўстлик туман адлия бўлим

бош маслаҳатчиси М.Рустамов