Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

02
Пандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди.

Ўзбeкистон Рeспубликасида 

COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.

Ҳужжатда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;

пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;

мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегишли журнал юритилади;

“эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;

ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;

синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;

 пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;

юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.


Улмас АБДИЕВ

Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи

29
“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг
мазмун-моҳияти ва аҳамияти (ЎРҚ–630-сон, 24.07.2020 й.)

 I. Қонуннинг мақсади

Инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

II. Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти

Қонун инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратиш ҳамда қўллаш учун қулай муҳитни шакллантириш, инновацион фаолият соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Инновация – фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма.

Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Вазирлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қонунга кўра, Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Фанлар академияси ва тегишли ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Бундай лойиҳаларни амалга оширишнинг энг кўп муддати икки йил.

Инновацион лойиҳаларнинг амалий аҳамиятини, иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида инновацион лойиҳаларнинг техник ва илмий экспертизалари ўтказилиши мумкин.

Инновация турлари:

Маҳсулотга оид инновациялар – техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (ишлар ва хизматларни) ишлаб чиқишга ҳамда жорий этишга қаратилган инновациялар;

Жараёнга оид инновациялар – техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган ишлаб чиқариш ёхуд таълим усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга, шунингдек технологиялар трансферини амалга оширишга қаратилган инновациялар;

Маркетингга оид инновациялар – маҳсулотнинг дизайни ва қадоқларидаги ўзгаришларни қамраб олувчи янги ёки такомиллаштирилган усулларни жорий этишга, маҳсулотни (ишларни ва хизматларни) сотиш ва тақдим этишнинг янги усулларидан фойдаланишга, янги нархлаш стратегияларини шакллантиришга қаратилган инновациялар;

Ташкилий инновациялар – бизнесни ташкил этиш ва юритиш, иш ўринларини ташкил этиш ва ташқи алоқаларни йўлга қўйишнинг янги ёки такомиллаштирилган усулларини жорий этишга қаратилган инновациялар.

Давлат инновацион тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган давлат таълим ташкилотлари фаолиятига молиявий ёрдам кўрсатади.

Инновацион инфратузилманинг субъектлари:

·        Инновацион технологик парк;

·        Технологиялар трансфери маркази;

·        Инновацион кластер;

·        Венчур ташкилоти;

·        Инновация маркази.

Инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари:

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари;

Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

венчур ва бошқа жамғармалар;

халқаро грантлар, банк кредитлари;

инвестор ва ҳомийларнинг маблағлари;

инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари технологияларни яратиш, жорий этиш, ишлаб чиқариш, уларнинг трансфери ва янги ишланмаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида, юридик шахс тузмасдан ташкил этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

28
Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ФВВ тизимида давом этди

2020 йилнинг 25 август куни ФВВ Жиззах вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасида Жиззах ҳарбий прокуратураси, адлия бошқармаси, маъмурий суди, ички ишлар бошкармаси масъул ходимлари иштирокида, "Давлат ёнғин назорати органлари ходимларининг соҳа йўналишида малакасини ошириш, текширишларни такомиллаштириш, коррупция ҳолатларига йул қўймаслик ва қонунийликни таъминлашга эришиш" мавзусида санитария ва гигиена талабларига амал қилган ҳолда семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда адлия бошқармасининг масъул ходими А.Саидхонов иштирок этиб, мавзуга доир қонунчиликдаги янгиликлардан иштирокчиларни боҳабар этди.

Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, қонунийликни таъминлашда соҳа ходимларининг масъулиятини ошириш юзасидан маъруза қилди, бошқарма ходими А.Саидхонов иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавобларни бериб ўтди.

Улмас АБДИЕВ

Адлия бошқармаси,бўлим бошлиғи

27
Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларига устама пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шароф Рашидов туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон қарорига мувофиқ, пул маблағи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бўлимига қилган мурожаатларига асосан марказ томонидан ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўлаб берилишида қонун ҳужжатларига риоя этилганлик ҳолати юзасидан сўров йўли билан мониторинг ўтказилди.

Ўтказилган мониторинг натижасида туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан марказ ҳодимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4695-сон қарорига асосан жорий йилнинг 16 март санасидан 31 май кунига қадар жами 62 млн
506 минг 697 сўм маблағ ҳисобланиб тўлаб берилганлиги, бироқ июнь ва июль ойлари учун 68 нафар ҳодимга ҳисобланган жами 37 млн 299 минг
471 сўм пул маблағи тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Шунга кўра, адлия бўлими томонидан марказга ходимларига ўз вақтида тўланмаган пул маблағларни зудлик билан тўланиши юзасидан тақдимнома киритилиб, жами 37 млн 299 минг 471 сўм пул маблағи тўлаб берилиши таъминланди.

Шароф рашидов туман

адлия бўлим бошлиғи 

А.Шерматов

26
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

Жиззах вилоят адлия бошқармаси вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходимлари бўйича мавжуд бўлган БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

 

Давлат органи ва ташкилотининг номи

Лавозими

Малакага оид талаблар

Ойлик маоши

1

Жиззах вилоят Давлат санитария ва эпидимиология назорати бошқармаси

Бош юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 700 000 сўм

2

ЖДПИ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Бош юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 200 000 сўм

3

Жиззах вилоят инкассация бошқармаси

Бош юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 400 000 сўм

4

Жиззах вилоят қурилиш бош бошқармаси

Бош юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 700 000 сўм

5

Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Бош юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 500 000 сўм

6

Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси юрисконсульт

Юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 200 000 сўм

7

Бахмал туман ҳалқ таьлим бўлими

Юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 400 000 сўм

8

Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси

Юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 200 000 сўм

9

БТПЖ Зафаробод туман бўлими

Юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 500 000 сўм

10

Зафаробод туман давлат солиқ инспекцияси

Бош юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 900 000 сўм

11

БТПЖ Зомин туман бўлими

Юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 400 000 сўм

12

Ш.Рашидов туман молия бўлими

Юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 700 000 сўм

13

БТПЖ Янгиобод туман бўлими

Юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 400 000 сўм

14

БТПЖ Фориш туман бўлими

Юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 400 000 сўм

15

Янгиобод туман давлат солиқ инспекцияси

Бош юрисконсульт

Олий ҳуқуқшунос

1 900 000 сўм

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ўз шахсий варақасини jiz.adliya@exat.uz электрон почтасига ёки Жиззах вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувоқилаштириш бўлимига (тел. 223-55-73) юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси давлат органи ва ташкилотнинг юридик хизмати ходими иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.


25
Мухим янгилик:

Янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

 

Республикамизда турли миллат ва элат ҳамда конфессия вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, ўз диний ибодат ва расм-русумларини эмин-эркин бажариб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳам айнан – виждон ва дин эркинлигини таъминлаш ҳисобланади.

 Шунга кўра, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг http://parliament.gov.uz веб-сайтида эълон қилинди ва  лойиҳани такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини олиш мақсадида лойиҳа сайтнинг “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда қўшни давлатлар, шунингдек яқин ва узоқ хориждаги диний вазият, шунингдек, Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ўзига хос тарихи, маданий-тарихий анъана ва қадриятлари инобатга олинганини алоҳида қайд этиш лозим.

Қолаверса, ушбу Қонун лойиҳасини тайёрлашда халқаро меъёрлар ва талаблар, биринчи навбатда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари инобатга олингани диққатга сазовор.

Янги таҳрирдаги Қонун лойиҳасида кўзда тутилган қуйидаги асосий янгилик ва ўзгаришлар қуйидагилардан иборат, жумладан:

– диний соҳадаги қонун ҳужжатларида қўлланиладиган асосий тушунчаларга таъриф берилди;

– виждон эркинлигини таъминлашнинг ва диний ташкилотлар фаолиятининг асосий принциплари белгиланди;

– виждон эркинлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди;

– ҳар бир шахснинг диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиши, шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида диний таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқи белгиланди;

– диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни таъминланишининг кафолатлари, шу жумладан юқори турувчи орган ёки судга мансабдор шахсларнинг диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича улар судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод этилиши мустаҳкамлаб қўйилди;

– диний ташкилот раҳбарлигига кўрилаётган чет эллик фуқаро номзодини Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиш талаби чиқариб ташланди;

– диний ташкилот раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилинди;

– давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон тизимига ўтиш орқали диний ташкилотни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ўрнатилди.

Шунингдек  қуйидагилар белгиланди:

–    рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштироки бекор қилинди;

–   диний ташкилотларнинг ҳужжатларини нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди;

–    диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ва диний таълим муассасасини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди;

–   маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони 100 тадан 50 тагача қисқартирилди;

–   рўйхатга олиш органи томонидан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш учун бир ойлик муддат белгиланди;

– диний ташкилотни рўйхатга олишни рад этилиши мумкин бўлган асосларнинг тўлиқ рўйхати аниқланди;

– рўйхатдан ўтказувчи органнинг диний ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш бўйича ҳуқуқи чиқариб ташланди;

– қонун талабларини қўпол равишда бузган тақдирда, диний ташкилот фаолиятини олти ойгача суд орқали тўхтатиб қўйиш институти жорий этилди.

Жиззах вилояти адлия бошқармаси

ННТ бўлими бошлиғи Ориф Ҳасанов

24
Коррупция ҳақида хабар қилганларга қанча пул мукофоти берилади?

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган.

Унга кўра, қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш кўзда тутилмоқда:

биринчидан, коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

иккинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — беш баравар;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — етти баравар;

оғир жиноят учун — ўн баравар;

ўта оғир жиноят учун — ўн беш баравар;

учинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — ўн баравар;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — ўн беш баравар;

оғир жиноят учун — йигирма баравар;

ўта оғир жиноят учун — йигирма беш баравар;

тўртинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор (БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача) учун — ўн беш фоизи;

кўп ёки жуда кўп миқдор (БҲМнинг 300 — 500 бараваригача ҳамда 500 баравар ва ундан кўп) учун — ўн фоизи

Улмас АБДИЕВ

Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи

21
Президент Фармони (ПФ-6041-сон, 10.08.2020 й.) мазмун-моҳияти

“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6041-сон, 10.08.2020 й.) мазмун-моҳияти

I. Фармоннинг мақсади

Мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш, қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини рўёбга чиқариш, жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш.

II. Фармоннинг мазмун-моҳияти

Фармонга мувофиқ, жиноятларни фош этиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланади:

гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно);

жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддатини у ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин адвокат билан холи учрашувни таъминлаши шартлигини белгилаш;

айбига иқрорлик бўйича келишув институтини жорий қилиш;

ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича, шунингдек, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлигини белгилаш.

Фармонга кўра, шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш тартиби жорий қилинмоқда.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланади.

Шунингдек, ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланади.

Фармонга кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилмаслигига оид қоида вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар ва эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда пенсия ёшига етган шахсларга нисбатан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.

Фармонга кўра, “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимида яратилган жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни электрон рўйхатга олиш ва уларни кўриб чиқиш натижаларининг ягона электрон ҳисобини юритиш имконини берувчи дастурий модул барча терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларга уланилади ва 2021 йил
1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади.

2021 йил 1 июнга қадар:

суриштирувчи ва терговчиларни видеотасвирга олиш воситалари билан таъминлаш;

тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларини тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида
ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар
билан тўлиқ жиҳозлаш ва уларнинг узлуксиз ишлашини
таъминлаш чоралари кўрилади.

2021 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлинмалари ва Ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармасининг фаолияти халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ намунавий тарзда ташкил этилади.

 

 

 

21
Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили

Жиззах вилояти адлия бошқармасига 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида жами 3371 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2893 таси кўриб чиқилиб, 1926 таси ёки 66,5 фоизи қаноатлантирилди, 967 таси ёки 33,4 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, 213 та мурожаатлар тааллуқлиги бўйича тегишли идораларга юборилди, 9 таси кўрмасдан қолдирилди.

Мурожаатларни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун
360 та мурожаатлар жойига чиқиб, 124 таси бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганилиши таъминланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 95 таси “Ишонч телефони” орқали, 1498 таси шахсий қабуллар орқали (сайёр қабуллар) келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш, келгусида такрорламаслик, фуқаро ва юридик шахсларни бузилган ҳуқуқларни тиклаш юзасидан тегишли идораларга жами, 842 та таъсир чоралари киритилди.

Хусусан, 161 та тақдимнома, 272 та огоҳнома, судларга 360 та даъво аризалари (ариза), 43 та маъмурий ва 6 та жиноий таклифлар киритилди.

Киритилган таъсир чораларига асосан 28 нафар шахслар интизомий,
22 нафар шахслар маъмурий, 1 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди ҳамда 31 та ҳужжатлар бекор қилинди, 2 734 501 000 сўм пул маблағлари фуқароларга тўлаб берилиши таъминланди.

Мурожаатларни хусусияти бўйича таҳлил қилинганда 568 таси қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш масаласида, 470 таси меҳнат низоларига оид (шундан, 387 таси ойлик иш ҳақини олиш масаласида), 333 таси ижтимоий соҳага оид, 135 таси банк фаолиятига оид, 95 таси коммунал тўловлар ҳақида, 107 таси ерга доир қонун ҳужжатлари бўйича, 55 таси
уй-жойга доир қонунлар юзасидан, 63 таси нотариат, адвокатура, давлат хизматларини кўрсатиш, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар, юридик хизматга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 28 таси кадрлар масаласига оид, 20 таси суд қарорлари юзасидан, 14 таси таълимга оид, 18 таси солиқ соҳасига оид ҳамда 1465 таси бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Мурожаатлар шакли ва тури бўйича таҳлил қилинганда 1421 та ёзма, 1676 та оғзаки, 274 та электрон мурожаатлар бўлиб, 1580 таси шикоят,
1791 таси ариза ҳисобланади.

Бошқарма раҳбарияти ҳамда туманлар (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун шарт-шароитлар яратилди.

Жумладан, бошқарма раҳбариятининг 2020 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича жадвали, мурожаатларни қабул қилишда фуқаролар ва тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда мурожаатларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси ҳамда Бош вазир қабулхонасининг ҳудудий бошқармасида қабул қилиш жадвали тасдиқланиб, жойларда сайёр қабуллар ташкил этилди.

Худди шундай, туманлар (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам жойларда сайёр қабулларни ташкил этилиши йўлга қуйилди.

Натижада 1-ярим йиллигида бошқарма раҳбарияти томонидан 137 та, адлия бўлимлари эса сайёр қабуллар жараёнида 1361 та мурожаатлар қабул қилиб, 1023 ортиқ мурожаатлар қаноатлантирилди ва 342 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлилидан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, аниқланган асосий камчиликлар ва қоида бузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

   Ташкилий-назорат ва

    таҳлил ишлари бўлими

20
Вазирлар Маҳкамаси қарори 911-сон, 16.11.2019 й.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори (911-сон, 16.11.2019 й.)

 

2019 йил 16 ноябрда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилди.

Шўъбага қуйидаги вазифалар юклатилди:

– бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш учун етарли ресурслар (маблағлар, ер участкаси ва бошқа мулк) мавжудлигини ўрганиш;

– Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашига киритиш учун бўлажак қурилиш объектининг лойиҳа ҳужжатларини тақдимот материаллари шаклида тайёрлаш;

– олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокамани ташкил этиш;

– ер участкаси олиб қўйилиши ташаббускори ва кўчмас мулк объектлари мулкдорлари ўртасида тузилган, компенсация миқдори, тури ва бериш муддати назарда тутилган келишувлар ҳисобини юритиш;

– компенсациялар ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторингини олиб бориш;

ер участкалари олиб қўйилиши, компенсация берилиши, кўчмас мулк объектлари бузилиши, шунингдек, олиб қўйилган ер участкасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиб бориш.

Зарур ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимликларида ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишлари бўйича бош мутахассис лавозими киритилиши мумкин.

Қарор билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, Ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади.

Ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади.

Ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда харажатлардан устун келганда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ваколатли эмас.

Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасидаги кўчмас мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади.

Ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида компенсация тури, миқдори ва бериш муддати келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади.

Келишилган компенсация берилмагунча кўчмас мулклар бузиб ташланишига йўл қўйилмайди.

Мулкдорларга келишилган компенсация берилганидан сўнг:

– мулкдор томонидан кўчмас мулк бўшатиб берилади.

– ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси адлия органларига хулоса олиш учун юборилади.

– адлия органлари компенсация берилганлиги, уй-жойлар амалда тўлиқ бўшатилганлиги ва бошқа ҳолатларни ўрганади ва ўз хулосасини ҳокимликларга тақдим этади.

– адлия органларининг хулосаси ижобий бўлган тақдирдагина кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

Мазкур тартиб жисмоний ва юридик шахсларга:

эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган ерларга участкаларига нисбатан татбиқ этилади;

мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ер участкалари олиб қўйилиши, кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш, фуқароларни кўчириш, шунингдек, компенсациялар беришда қонун талаблари ижросини назорат қилиш прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.

Мазкур тартиб 2020 йил 1 январдан кучга кирди.