Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

11
Инсон ҳуқуқлари, унинг қадр-қиммати ҳар нарсадан устун

Инсон дунёга келган кундан бошлаб ўзининг бирламчи ҳақ-ҳуқуқларига эга бўлади. Вақт ўтган сари эса ижтимоий-сиёсий муносабатларга киришиши натижасида яна кўпгина ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлади. Бугун юртдошларимиз яшаш, меҳнат фаолиятини олиб бориш, ижтимоий ҳизмат кўрсатиш ва бошқа барча соҳаларда ўзларининг ҳуқуқларидан қай даражада фойдалана олишяпти? Жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Жиззах вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўлими томонидан корхона ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиш аҳволи юзасидан сўровномалар ўтказиш орқали юқоридаги саволларга жавоб топиш имкони пайдо бўлмоқда.

Бир хафта давомида соғлиқни сақлаш муассасалари,  таълим муассасалари, Давлат ва ҳужалик бошқаруви органлари ҳамда молия ташкилотларида ўтказилган сўровномаларда 500 дан ортиқ ишчи ходимлар иштирок этишди.

Сўровномаларнинг аноним тарзда тўлдирилаётгани аниқлик ва шаффофликни таъминламоқда. Соҳалар кесимидаги бу каби ўрганишлар жараёни камчилик ва муаммоларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш, коррупция, лоқайдлик каби жамият учун ўта хавфли бўлган иллатларнинг олдини олишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Илғор Рашидов

Инсон ҳуқуқлари бўлими бошлиғи

10
Тадбиркорларга 554 миллион сўм ҳақдорликлари ундириб берилди.

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига бўлган эътибор, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш биринчи галдаги вазифалардан бири эканлигини эътироф этиш жоиз.

Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан бу борада самарали ишлар амалга оширилди.

Жумладан, "Шижоатли Шохжахон" фермер хўжалиги раҳбари Ш.Қосимовнинг “JIZZAX AGROKIMYOHIMOYA” HAJ Шароф Рашидов туман унитар корхонаси томонидан етказиб берилмаган маҳсулот бўйича қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш олиб борилди. Ўтказилган мониторинг натижасида яна 41 та фермер хўжаликларининг корхонадан ҳақдорлиги борлиги аниқланди. Шунга кўра, етказиб берилмаган маҳсулот учун жами 554 млн. 74 минг сўм қарздорликни ундириш юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига фермер хўжаликлари манфаатида даъво аризалар киритилиб, жами 554 млн. 74 минг сўм қарздорлик корхонадан фермер хўжаликлари фойдасига ундирилиши таъминланди.




Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар Р.Ғофуров, Х.Мирзаев ва А.Мирзаевларга Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан жами 92 млн. 549 минг 866 сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, мазкур холат юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига киритилган 3 та даъво аризалари асосида етказилган зарарлар тўлиқ қопланишига эришилди.

Тадбиркор ва ишбилармон юртдошларимизнинг ўз йўналишлари бўйича самарали натижаларга эришиши улар манфаатларининг ҳуқуқий асосларига боғлиқ албатта.

Шерзод Қайнаров

Жиззах шаҳар адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси

09
Ноқонуний ишдан бўшатилган ходим адлия аралашуви билан ишга қайта тикланди

Дўстлик туманида яшовчи фуқаро Н.Эгамбердиева туман адлия бўлимига “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Дўстлик туман филиали томонидан инспекторлик вазифасидан ноқонуний бўшатилганидан норози бўлиб, ишга тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Ўрганиш натижасида мазкур жараёнда иш берувчи томонидан бир қатор хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 242-моддасига асосан иш вақтининг муддати ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Ўрганиш жараёнида Н.Эгамбердиева ва “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Дўстлик туман филиали раҳбари ўртасида 2020 йил 12 август куни тузилган 28-сонли меҳнат шартномасининг 6.3.-бандида ходимга иш вақти ҳафтасига 40 (қирқ) соатни ташкил қилиши кўрсатилиб, қонунбузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Шу билан бирга Н.Эгамбердиева 2020 йил 13 сентябрдаги буйруққа асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлсада, буйруқ нусхасининг ходимга тақдим этилганини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас. Аниқланган қонун бузилиш холатларини инобатга олиб “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Дўстлик туман филиали томонидан Н.Эгамбердиева билан бекор қилинган меҳнат шартномаси қонунга хилоф тарзда расмийлаштирилганлиги сабабли филиал бошлиғининг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғини бекор қилиб, меҳнат қонунчилиги талабларига етарли даражада риоя қилмаган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича Дўстлик туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома тўлиқ қаноатлантирилди.

“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Дўстлик туман филиали бошлиғининг 2020 йил 30 октябрдаги №142-К бўйруғи асосида ходим ишга тикланди, кадрлар бўйича етакчи мутахассисга интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мусахон Асатуллаев

Дўстлик туман адлия

бўлими бошлиғи

06
Ҳар бир мурожаат замирида инсонлар тақдири бор

Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан хафтанинг ҳар пайшанба куни вилоят халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатлари қабул қилинмоқда. Бугунги қабул давомида 5 нафар фуқароларнинг муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.                                                                  

Бахмал туманида яшовчи фуқаро М.Мамадиева 4 нафар фарзанднинг онаси. Турмуш ўртоғи вафот этган. 2011 йилги зилзила оқибатида уй-жойи таъмирталаб аҳволга келиб қолган. шу сабаб арзон уй-жойлардан олиш, ёки уйини таъмирлашда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари эътиборсиз қолган. Адлия бошқармаси томонидан вазият ўрганилиб тез орада амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Қолган мурожаатлар ижроси бўйича ҳам амалий ёрдам кўрсатилади.

05
Иш ҳақи ундирилди

Жиззах вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўлимига Ш.Рашидов туманида яшовчи фуқаро вилоят "Таъмирлаш тиклаш хизмати" ДУК томонидан иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Ўрганишда чиланган вазифасида ишлаб келаётган фуқаро Х.Нга 4.036.802 сўм иш ҳақи корхона томонидан тўланмаганлиги аниқланди. Натижада, адлия бошқармаси томонидан фуқаро манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилиб 4.036.802 сўм иш ҳақи ундирилган.

04
Янги қабул қилиган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ёритишга бағишланган семинар тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2020 йил 27 октябрь куни қабул қилинган “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга ва тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган юртдошларимизга тушунтириш мақсадида 4 ноябрь куни “Ёшлар инновацион маркази”да кўргазмали тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирлар режа-график асосида туманларда ҳам давом этиши мўлжалланган.




03
Ҳуқуқий тарғибот соҳасини мониторинг қилиш ва баҳолашдан мақсад нима ?

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг асосий мақсади — аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш, бу борада давлат органлари ва ташкилотларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этишдан иборат.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги вазифаларини бевосита амалга оширувчи ходимлари билан самарали алоқаларни ўрнатиш орқали бу бордаги ишларни мувофиқлаштириш ва тизимли йўлга қўйиб олиш мумкин. Шу мақсадда ташкил этилган матбуот анжуманида янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг соҳаларга етиб бориши, уларнинг мазмун-мохиятини ижрочиларга ва кенг аҳолига етказишни тўғри ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш орқали барча соҳаларда амалга оширилаётган ислохотларни жадал ривожлантиришга эришиш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.


02
Сайёр қабуллар давлат ва халқ орасидаги кўприкдир

Эл-юрт манфаати учун амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсонлар ҳаётини, дунёқарашини ҳамда турмуш тарзини ўзгартирмоқда. Масалан, Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ ва Виртуал қабулхоналари, шунингдек, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари алоҳида ўрин эгалламоқда. Шу билан, бир қаторда юртимизнинг чекка худудларида ташкил қилинаётган сайёр қабуллар давлат ташкилотлари ва фуқароларимизни янада яқинлаштирмоқда.

 Арнасой туман Янгибўстон МФЙда Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган сайёр қабулда Ж.Махмудов ҳамда Ж.Қурбоноваларнинг суюлтирилган газ баллони етказиб берилмаётганлиги юзасидан Арнасой туман адлия бўлимига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат юзасидан Арнасой туман газ таъминоти бўлими билан ҳамкорлик ўрнатилиб мурожаат қаноатлантирилиши таъминланди.

30
Ёшлар иш билан таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланганидек ҳар бир фуқаро эркин касб танлаш ҳуқуқига эга. Дўстлик туман адлия бўлимига 2 нафар ёшларнинг иш билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб берган мурожаатлари туман АБКМ ва Мадад ҳуқуқий маслаҳат бюроси билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди. Ж.Ибодуллаева ва Б.Ширинбоевалар мактабгача таълим муассасаларига тарбиячи сифатида қабул қилинди. Билдирилган бундай ишончдан мамнун бўлган ёшлар эгаллаган касблари доирасида самарали ишларни амалга оширишни ният қилдилар.

29
Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга

Давлат тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, жамиятда барқарорликни, ижтимоий адолатни, қонунийликни таъминлашнинг муҳим шарти халқнинг дарду ташвишлари, муаммоларига ечим топиш, уларнинг ишончига сазовор бўлиш. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошар экан бу механизмлар ўз-ўзидан ишлай бошлайди, муаммолар ҳам барҳам топади. Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб туман адлия бўлимлари томонидан уйма-уй кириб юртдошларимизга ҳуқуқий маслаҳатлар берилаётганлигининг асл моҳияти ва аҳамияти ҳам шунда аслида.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими ходимлари томонидан шу кунгача 5 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Темир дафтар”га киритилган 96 нафар оилалар ҳолидан хабар олинди. Фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашиш асносида уларга қонунчиликдаги янгиликлар тушунтириб борилмоқда. Бундан ташқари мурожаатлар ҳам қабул қилиниб, ечимини топиш чоралари кўрилмоқда. Тадбирлар давомида туман адлия бўлими томонидан 2 та мурожаат иш юритувига қабул қилинди.

Жумладан, тумандаги Қахромон, Қатортол ва Учтепа МФЙларидаги “Темир дафтар”га киритилган оилалар билан олиб борилган тушунтиришлар давомида уларга Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 02 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлар тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сон қонуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-3680-сон қарори мазмун-моҳияти ва бошқа конун хужжатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Адлия вазирлиги ҳамда Жиззах вилоят адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари манзиллари жойлаштирилган флаерлар тарқатиб чиқилмоқда.