Yangiliklar
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда «Обод қишлоқ» ва «Обод махалла» Давлат дастурлари ижроси юзасидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳамда Жиззах вилояти бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (ЭҲНАТ) босқичма-босқич ишга тушириш масалалари бўйича Жиззах вилоят Адлия бошқармаси мажлислар залида жорий йилнинг 10-декабрь куни давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу давра суҳбатида Адлия бошқармаси ходимлари иштирок этишдилар.
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати
.png)
Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг республика босқичида Жиззах вилояти ёшлари муносиб даражада иштирок этиб ғолибликни қўлга киритишди. Мутахассислар томонидан Жиззах давлат педагогика институтининг 4-курс талабаси Орипова Нилуфар 1-ўринга, Жиззах политехника институтининг 4-курс талабаси Имомова Дилдоранинг ижодий ишлари 2-ўринга лойиқ кўрилганлиги қувонарли хол бўлди. Ғолибларни тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилиб, адлия вазирлиги томонидан диплом ва қимматбахо совғалар топширилди.
.png)
8-декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бир гурух ходимлари ва ҳамкорликда фаолият кўрсатаётган ташкилот вакиллари Адлия вазирлигининг юксак унвон ва фахрий ёрлиқларига муносиб кўрилди.
.png)
"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишонига Жиззах вилоят телерадиокомпанияси мухбири Ш.Норқулова сазовор бўлди. Ш.Норқулова муаллифлигида "ТВ шарх", "ТВ юрист", "Адлия хабари" кўрсатувлари ва "Баҳс, мунозара, таҳлил" ток-шоуси эфирга узатилади.
.png)
"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишонига Жиззах вилоят телерадиокомпанияси мухбири Ш.Норқулова сазовор бўлди. Ш.Норқулова муаллифлигида "ТВ шарх", "ТВ юрист", "Адлия хабари" кўрсатувлари ва "Баҳс, мунозара, таҳлил" ток-шоуси эфирга узатилади.
.png)
Бундан ташқари бошқарманинг Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи А.Ражабов "Адлия аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шу билан бирга бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Э.Махаммадиевга “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон - мартаба даражаси берилди.
Зомин туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Н.Ўразалиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди. Мана шундай юксак мукофот ва эътирофга сазовор бўлган барча ҳамкасбларимизни ютуқлари билан чин қалбимиздан табриклаймиз.
Айни кунларда бош қонунимиз-Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги жойларда кенг нишонланмоқда. Қонун устувор юртда ҳамиша адолат қарор топади. Шу нуқтаи назардан, Конституциянинг ҳаётимиз, яшашимиз боринки, ҳар бир ҳаракатимиздаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини биринчи галда ёш авлод онгига сингдириб боришимиз лозимки, улар келажагимиз эгалари ҳисобланишади. Зафарабод туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги 10-умумтаълим мактабида "Конституция -менинг бахтим" мавзусида очик дарс соатининг ташкил этилиши ҳам бежиз эмас. Эркин суҳбат ва савол-жавоб таржида ташкил этилган дарс жараёнида ўқувчилар Конституция ва ҳуқуқ соҳасидаги билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар. Бу каби тадбирларни худудаги бошқа талим масканларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Зафаробод туман адлия бўлими.
9-декабр-Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Мирзачўл туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 2-3 декабрь кунлари туманнинг ''Ғалаба'' ҳамда Мустақиллик МФЙ да ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Шунингдек, фуқароларга қонунчиликдаги сўнги янгиликлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, маҳалланинг Рисалиев кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Азизов Бобурбекнинг коммунал тўлов билан боғлиқ бўлган мурожаати ўрганиб чиқишлик учун бўлим томонидан иш юритувга қабул қилинди.
Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳамкор ташкилотлар билан мунтазам давом этлирилишига келишиб олинди.
У.А.АБДИЕВ
Мирзачўл туман адлия бўлими бошлиғи
Бугун мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Жиззах вилоят адлия бошқармаси, вилоят ИИБ ва Ўз.ННТМА(нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоцацияси) ҳамкорлигида вилоят халк таьлими бошкармаси хамда вилоятда таьлим сохасида фаолият юритаётган ннт.лар иштирокида "Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этишининг ҳуқуқий асослари" мавзусида ташкил этилган семинар-тренинг бу борадаги ислохатларда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга бағишланганлиги билан аҳамиятлидир.
.png)
ИИБ томонидан коррупцияга қарши курашишда нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлиги жиҳатлари ва бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида ҳам батафсил фикр-мулоҳазалар алмашилди. Халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида соҳа мутасаддиларининг ахборотлари тингланди. Иштирокчилар томонидан коррупциянинг салбий оқибатларидан аҳоли хабардорлигини ошириш, ёшларда бу иллатга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришда қайси усул ва воситалардан фойдаланилса самаралироқ бўлиши юзасидан билдирган таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.
.png)
Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси вилоят бўлинмаси раҳбари Назифа Камалова томонидан мавзу юзасидан мастер-класс машғулотлари олиб борилди. Эркин суҳбат, ўзаро тажриба алмашиш тарзида ташкил этилган бундан тадбирларни бошка сохалардаги (согликни саклаш, маданият, спорт, мехнат... каби) ННТ.лар билан хам давомли тарзда ўтказиб боришга келишиб олинди.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси
Jizzax viloyat adliya boshqarmasi va O’zbekiston yoshlar ittifoqi Jizzax viloyat Kengashi bilan hamkorlikda Konstitutsiyamiz qabul qilinganligining 28 yilligi munosabati bilan joriy yilning 29-noyabridan 6-dekabr sanasiga qadar “Konstitutsiya – baxtimiz qomusi” shiori ostida video roliklar tanlovini e'lon qiladi.
Ijtimoiy tarmoqlarda O‘zbekiston Konstitutsiyasi asosida onlayn viktorinalar, fuqarolarning Konstitutsiyada belgilangan huquq va majburiyatlarini targ‘ib etuvchi mahsulotlar (videolar) chellenji e‘lon qilinadi.
Aziz yoshlar ushbu loyiha doirasida faol ishtirok eting.
Videoroliklar ushbu manzilda qabul qilinadi
Хафтанинг ҳар пайшанба куни вилоят Халқ қабулхонасида Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидовнинг фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш куни этиб белгиланган. Ўтказилган қабул давомида 10 га яқин муаммоли масалалар тингланди. Фуқаро И.Хнинг "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ билан тузган шартномаси вақтида бажарилмаганидан норози бўлиб қилган мурожаати, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро М.Анинг мол-мулк ва ер солиғидан қарздорлиги бўлмасада суддан қарздорликни тўлаш бўйича келган хатидан норози эканлиги ва шу каби бир нечта муаммоли масалалар ўрганиш ва ечимини топиш учун иш юритувига қабул қилинди. Халқ ишончи ва умидини уйғотувчи бу каби амалий харакатлар инсон манфаатларининг кафолати ҳамдир.
Мирзачўл туман адлия бўлимига Мирзачўл МТП агросервис МЧЖ нинг бир нечта ходимлари шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида МЧЖ да ишлаган даврлари учун жами 19 015 436 сўм миқдоридаги иш ҳақларини ололмаётганлигини билдирган.
Бўлим томонидан ушбу мурожаатлар иш юритувга қабул қилиниб, ўрганилиш жараёнида, ҳақиқатдан ҳам Мирзачўл ''МТП Агросервис'' МЧЖ нинг жамият мехнизаторлари ва техник ходимлари иш ҳақларидан қарздорлиги борлиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига жамият ишчилари Чирмашев Жамшид, Расулов Асан, Урушов Абдуразик ҳамда Беккамова Ойгуллар манфаатида суд буйруғи чиқарилиши юзасидан ариза киритилди.
Натижада, суд томонидан қарздор Мирзачўл МТП агросервис МЧЖ ҳисобидан юқорида исмлари қайд этилган фуқаролар фойдасига жами
19 015 436 сўм миқдоридаги иш ҳақлари ундирилиши белгиланди.
Улмас АБДИЕВ
Мирзачўл туман адлия бўлими бошлиғи
Жиззах вилоят адлия бошқармасида “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида “Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва улар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини самарали йўлга қўйиш” мавзусида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоятдаги 30 та нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларига тадбир ҳамкорлари томонидан мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир олиб борилаётган ислохотлар, амалга оширилган ишлар, соҳа вакиллари малакасини ошириш ва ННТлар ўртасида тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш, ижтимоий шериклик муносабатлари соҳасидаги мавжуд ютуқ ва камчиликлар хусусида тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан бир қанча ННТларнинг раҳбарларига “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракатига аъзолик сертификатлари топширилди.