Yangiliklar
Жиззах вилояти адлия бошқармасида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Тижорат сири тўғрисида”ги ва бошқа Қонунларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида семинар бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти такомиллашиб, жамиятдаги демократик ўзгаришлар туфайли ижтимоий йўналишдаги кўплаб янги нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкил этилишига замин яратилди.
Жиззах вилояти адлия бошқармасида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида семинар тадбири бўлиб ўтди.