Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

17
Ходимларнинг меҳнат қилиш борасидаги ҳуқуқлари тикланди.

Шароф Рашидов туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Эсанова Насиба Нормуродовна, Пўлатжонова Ҳулкарой Инамовна, Қаршибоева Дилноза Туйчиевна, Қозоқова Латофат Каримбоевна, Кароматова Сохиба Сайдалиевна ва Мухторова Зилола Отамуродовналарнинг Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида навбатчи ҳамширалар кўпайиб кетганлиги сабабли иш хақлари камайиб кетганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатларига асосан туман тиббиёт бирлашмасида меҳнатга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш натижасида,  туман тиббиёт бирлашмаси билан ушбу фуқаролар ўртасида тузилган меҳнат шартномаларининг 10-бандида тариф ставкаси бир ставка бўлган иш ҳажми кўрсатилган бўлиб, бироқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаролар билан меҳнат шартларини ўзгартиришда Меҳнат кодексининг 89-90-моддаларида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаганлиги аниқланиб, аниқланган камчиликлар бўйича адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасига ҳодимлар билан тузилган меҳнат шартномалари талабларини бажарилишини таъминлаш юзасидан тақдимнома киритилиб, жорий йилнинг 1 июнь кунидан ушбу фуқароларга навбатчиликдаги иш вақти 17 соатдан  24 соатга кўпайтириб берилиши таъминланди.

 

Шароф Рашидов туман адлия

бўлим бошлиғи

А.Шерматов

16
Адлия бўлими нега ҳоким қарорларини бекор қилмоқда.

Мирзачўл тумани адлия бўлимининг 2020 йил I ярим йиллик иш режасига асосан 2020 йилнинг 5-8 июнь кунлари Мирзачўл туман ҳокимлиги ҳамда Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар реестри мониторинги натижасида Кенгаш ва ҳокимлик томонидан бир қанча қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлигини аниқланди.

Жумладан, Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг 2020 йил 27 апрелдаги “Туман ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги 22/6-сон қарори билан ҳудуддаги 12 та кўчаларга ном берилган.

Бироқ, Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгаши томонидан юқорида қайд қилинган қарори норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган ҳужжат бўлсада, Мирзачўл туман адлия бўлимига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинмасдан қабул қилинишига йўл қуйилган.

Таъкидлаш лозимки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилиниши, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига зид равишда қабул қилинишига олиб келиши мумкин.Шунингдек, Мирзачўл туман ҳокимининг 2020 йил 28 майдаги “Туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида”ги 376-сон қарори билан Мирзачўл тумани, Ўзбекистон кўчасининг Хўжамқулов кўчаси билан туташган қисмидан туман ИИБ биноси рўпарасигача бўлган йўлга 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатишга рухсат берилган.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 

3-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат ҳисобланиши белгиланган, бироқ Мирзачўл туман ҳокимлиги томонидан юқорида қайд қилинган норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган 28.05.2020 йилдаги 376-сон қарори ҳам Мирзачўл туман адлия бўлимига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинмасдан қабул қилинишига йўл қуйилган.

Мирзачўл туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 11 июнь куни мазкур қарорларни бекор қилиниши тўғрисида киритилган тақдимномаси орқали Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг “Туман ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори ҳамда туман ҳокимининг “Туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида”ги қарорлари бекор қилиниб, ушбу қарор лойиҳалари белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун туман адлия бўлимига тақдим этилиши таъминланди.

Наби ҚОДИРОВ

Мирзачўл туман адлия

бўлими бошлиғи

15
Фуқарога нега ойлик маоши тўлаб берилмади.

Дўстлик туман адлия бўлими томонидан фуқаро Ф.Рўзиевнинг Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими томонидан иш хаққи берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризасига асосан тўпланган ҳужжатлар асосида ўтказилган ўрганишда, Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими бош ҳисобчиси (мансабдор шахс) Исмаилов Бекназар Абдувохидович бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келиб, бўлимда ходимнинг иш ҳаққини ўз вақтида бермасдан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид равишда ҳаракат қилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда иш юритганлиги яъни, ходим Рузиев Фазлиддин Ҳафуровичга тўланиши керак бўлган иш ҳақи бир неча ойдан буён ўрганиш кунига қадар ноқонуний равишда берилмаганлиги аниқланди.

 Шунингдек, ушбу шикоят аризасида кўрсатилган ҳолатлар Дўстлик туман мактабгача таълим бўлимининг 2020 йил 08 июндаги 379-сонли маълумотномасида ҳам ўз тасдиғини топди.

Исмаилов Бекназар Абдувохидович мансабдор шахс сифатида ўзининг ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Дўстлик туман адлия бўлими томонидан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юборилиши ҳамда жарима жазоси тайинланиши таъминланди.

Шунингдек, адлия бўлимининг Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро Судига ушбу фуқаро манфаатида киритган аризаси қаноатлантирилиб, бир миллион уч юз ўн саккиз минг сўм ойлик маоши ундириб берилди.


Саид РАХИМОВ

Дўстлик туман адлия

бўлими бошлиғи

14
Вояга етмаган фуқаронинг 15 йиллик ҳуқуқи тикланди.

Зафаробод тумани “Бўстон” МФЙ томонидан жорий йилнинг июнь ойида шу маҳаллада яшовчи Раббимова Марина Сайфуллаева қизининг 2005 йилда туғилган ўғлига ҳозирги кунгача туғилганлик гувоҳномаси олинмаганлиги, ушбу фуқарога туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро Раббимова Марина 2005 йил 30 августда Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасида ўғил фарзанд кўрганлиги, лекин туғилганлик ҳақидаги маълумотноманинг “онаси” ҳақидаги қисмига “Худоярова Умида Сайфулла қизи” деб ёзув киритилганлиги маълум бўлди. Шу сабабли фуқаро Раббимова Марина ҳозирги кунгача дастлабки хужжатлардаги хатоликлар сабабли ўғлига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ололмаганлиги маълум бўлди.

     Туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 30 август 2005 йилдаги “туғилиш тарихи” (история болезни) олинди ва туғруқ жараёнида иштирок этган барча иштирокчилардан тушунтириш олинди. Барча тўпланган хужжатлар асосида Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасидан янгидан 2020 йил 8 июль куни №777-сонли туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олинди ва шунга асосан 30.08.2005 йилда туғилган Раббимов Бехруз Баходир ўғлига 10.07.2020 йил куни Зафаробод туман ФҲДЁ томонидан III-GZ №0030924-рақамли туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиниши таъминланди ва фуқаронинг 15 йиллик ҳуқуқи тикланди.


Зафаробод туман 

адлия бўлими бошлиғи                        Ж.Ишонқулов.

13
Ҳуқуқшунос олимлар-ҳуқуқий тарғиботда

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш маркази, юридик фанлар доктори Лола Саидова билан бўлган навбатдаги суҳбатда ёритилди.


10
"Спорт соҳасида қонунчилик ва унинг ижроси"

Вилоят адлия бошқармасида 2020 йил 10 июль куни бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан вилоятда спорт соҳасида фаолият олиб бораётган 15 та федерациялар, ассоциациялар, марказлар ва клубларнинг рахбарлари ва вакиллари иштирокида  "ZOOM" дастури орқали спорт ва жисмоний тарбия соҳасига доир қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан "Спорт соҳасида қонунчилик ва унинг ижроси" мавзусида онлайн видеоконференция ўтказилди, Мазкур тадбирда соҳа ташкилотлари вакилларига соҳага доир қонунлар, қарор ва Фармонлар мазмун-моҳияти тушунтирилди, шунингдек, соҳа вакилларининг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

09
Адлия аралашуви билан талабаликка тикланди.

Бахмал туманида яшовчи фуқаро А.Абирқуловнинг Самарқанд Ветеринария медицинаси институти ректорининг уни талабалик сафидан чиқариш ҳақидаги буйруғидан норози бўлиб ёзган мурожаати адлия бошқармаси "инсон ҳуқуқлари" бўлими томонидан ўрганилди.

Бахмал туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг 2019 йил 29 сентябрдаги 51-сонли буйруғига асосан фуқаро А.Абирқулов бир ойлик навбатдаги ҳарбий йиғинга юборилганлиги, бунинг оқибатида талаба Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ дарсларни қолдирган деб топилиб, институт ректорининг 2019 йил 22 октябрдаги 402-т-сонли буйруғи билан талабалар сафидан чиқарилганлиги юзасидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Б.Абирқуловнинг манфаатида “Ғайриқонуний буйруқни бекор қилиш ва талабалар сафига қайта тиклаш тўғрисида” Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига киритилган даъво ариза қаноатлантирилди, Б.Абирқуловни талабалар сафига тикланиши таъминланди.


Мохинур Рахимова

Инсон хуқуқлари бўлими бош маслаҳатчиси

08
Ҳуқуқшунос олимлар-ҳуқуқий тарғиботда

“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (№ ПФ-6013.29.06.2020) Президент Фармонининг мазмун-моҳияти Адлия Вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар номзоди, доцент Алимов Ғайбулла Алимович билан бўлган суҳбатда ёритилди.

07
Ҳуқуқшунос олимлар-ҳуқуқий тарғиботда

Жиззах вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилган "ТВ шарх" кўрсатувининг бу галги сони Тошкент Давлат юридик университети ўқитувчиси Отабек Нарзиев билан биргаликда ташкил этилди. Онлайн савол-жавоб тарзида олиб борилган суҳбат "Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Президент Қарори мазмун моҳиятига бағишланди. Кўрсатув 12 июль соат 19:30 да намойиш этилади.