Yangiliklar
Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ижтимоий тармоғи орқали фуқаро Ш.Т.нинг болали оилаларга нафақа пули олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда, Дўстлик тумани Саритепа МФЙ ҳузуридаги моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар тайинлаш комиссиясига нафақа тайинланшни сўраб мурожаат қилганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижасида, Саритепа МФЙ Комиссия йиғилишининг қарори билан фуқаро Ш.Т.га жорий йилнинг апрель ойидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа пули тайинланиши таъминланди.
Дўстлик туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоғи орқали фуқаро А.А.анинг таабий газдан фойдаланганлик учун нореал қарздорлик чиқарилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, туман адлия бўлимининг аралашуви билан “Дўстликтумангаз” газ таъминоти филиали томонидан фуқаро А.А.нинг таабий газдан бўлган қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилиниб, хатлов ўтказилди.
Натижада, А.А.нинг таабий газдан бўлган қарзлари йўқлиги аниқланиб, нореал қарздорлик бартараф этилди.