Yangiliklar
(Умумий ўрта таълим мактаблари, коллеж ва лицейлар бўйича)
Жиззах вилояти 2020 йил 20 ноябрь
|
№ |
Ф.И.Ш |
Таълим муассасаси |
Ўрин |
|
1 |
Жиззах шаҳри - Рустамова Махфуза
|
“Умид” мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси |
1-ўрин
|
|
2 |
Жиззах шаҳри - Муҳаммадиева Зарина Акмал қизи
|
Жиззах шаҳар кабс-ҳунар мактаби ўқувчиси |
2-ўрин
|
|
3 |
Шароф Рашидов тумани - Бурхонова Мохичехра Баходир қизи |
1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси |
3-ўрин |
|
Олий таълим муассасалари |
|||
|
1 |
Орипова Нилуфар Зокир қизи |
Жиззах давлат педагогика институти 4 курс
|
1-ўрин
|
|
2 |
Назарова Умидахон Толибжон қизи
|
Жиззах давлат педагогика институти 1 курс
|
2-ўрин
|
|
3 |
Имомова Дилдора Шухрат қизи |
Жиззах политехника институти 4 курс |
3-ўрин
|
Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови доирасида ўтказилаётган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танлови ўтказилмоқда.
Жиззах вилоятида танловнинг туман (шаҳар) босқичи ҳудудлардаги адлия бўлимлари ва бошқа ҳамкор идоралар билан ўтказилиб, сараланган ўқувчилар вилоят босқичида иштирок этдилар.
Шунингдек, танлов олий таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳам ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.
Бугун Жиззах вилоят адлия бошқармасида танловнинг вилоят босқичида ғолиб бўлган ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритган ўқувчи ёшлар бошқарма бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
.png)
Жиззах вилоят адлия бошқармаси
"Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бирга уйга" шиори остида Бахмал туман адлия бўлими томонидан Бахмал тумани, Ўрмончи МФЙ ҳудудида уйма-уй юриш чоғида фуқаро А.Суяровнинг оёқлари учун протезларни алмаштирилиши лозимлиги маълум бўлди.
Бахмал туман адлия бўлимининг аралашуви билан Жиззах вилоят тиббий ижтимоий хизматлар бўлими Бахмал туман шўъбасининг 16.11.2020 йил кунги протез ортопедия буюмини олиш учун 000545-сонли йўлланма талони расмийлаштирилиб, мурожаат ўз жойида қаноатлантирилди.
.png)
Бахмал туман адлия
бўлими бошлиғи Н.Қодиров
Жиззах вилоят адлия бошқармаси вилоят ёшлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Сабаби ёшлар катта куч, келажагимиз эгалари, шу сабаб уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳар бир соҳа тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Бугун Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Эндиликда аксарият тарғибот тадбирларида ёшдар иштирокини таъминлаш кўзда кутилмоқда.
.png)
Тадбир давомида бир гурух ёшлар адлия бошқармаси фаолияти, бўлимларнинг вазифа ва функциялари ҳақида яқиндан танишдилар. Очик мулоқот ва самимий суҳбат шаклида ўтган учрашувда бошқарма бошлиғи Ш.Саидов ёшларга яратилган чексиз имкониятлар, интилувчан, изланувчан ўғил-қизларга берилаётган имтиёзлар, қонунчиликда ҳам ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилгани ҳусусида тўхталиб ўтдилар. Суҳбат давомида ёшлар томонидан билдирилган фикрлар, айтиб ўтилган таклифларга алохида эътибор қаратилиб, мазкур масалалар ижроси юзасидан истиқболдаги вазифалар белгиланди.
Зомин туман адлия бўлими томонидан 42 нафар фуқароларнинг Зомин туман давлат санитария-эпидемиология назорати марказида ишлаган даврларида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ундириб беришда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, мазкур фуқаролар Зомин тумани ДСЭНМда ишлаб келиб, 31.12.2019 йилда ташкилот раҳбарининг 48-к-сонли буйруғи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлишига қарамасдан, улар билан ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаган. Меҳнат Кодексининг 151-моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши кўрсатилган.
Шунга кўра, Зомин туман адлия бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 188-189-моддалари, Меҳнат кодексининг 151, 274-моддалари, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси, ҳамда Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга асосан ФИБ Зарбдор туманлараро судига даъво аризаси киритиши таъминланган. Мазкур даъво аризалар асосида 42 нафар ходимларга 62 374 000 сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.
Нодир Ўразалиев
Зомин туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Ҳар бир давлатнинг рамзи, халқининг ғурури ва фахри бу шубҳасиз унинг само узра хилпираб турган байроғидир. Ўзбекистон байроғи мамлакатимиз сарҳадларида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатиб, республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. Шу сабаб 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган сана муносабати билан Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Байроғим-ғурурим” шиори остида кенг кўламли тарғибот акцияси ташкил этилди.
.png)
Байроқларнинг яратилиш тарихи, унинг аҳамиятини янада ёрқинроқ намоён қилиш ҳамда бизнинг байроғимиз, ўтмишда аждодларимиз томонидан ўз салтанатининг рамзи сифатида яратилган байроқларининг кўргазмаси ташкил этилди. Жиззах политехника институти, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабалари ва Жиззах юридик техникуми ўқувчиларидан ташкил топган 3 та жамоа ўртасида викторини ташкил этилиб, ёшларнинг тарихий байроқлар ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди.
.png)
Барча саволларга аниқ ва атрофлича жавоб берган Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабалари 1-ўринни, Жиззах юридик техникуми ўқувчиларидан ташкил топган жамоа 2-ўринни ва Жиззах политехника институти жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Жамоаларга муносиб иштироки учун адлия бошқармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
.png)
Мазкур акция давомида Жиззах шахри худудидаги 100 дан ошиқ транспот воситаларига автомобил ойналарига ўрнатиладиган байроқчалар тарқатиб чиқилди.
Жиззах шаҳар СЭОМда иш фаолиятини олиб бораётган С.Мирзабековнинг Вазирлар Маҳкамасининг 583-қарорига асосан 6 фоизлик қўшимча пул маблағлари жорий йилнинг 21 август кунидан 20 сентябрь кунига қадар тўланмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати асосида Жиззах шаҳар адлия бўлими марказда мониторинг олиб борди.
Мониторинг давомида яна 24 нафар ходимларга 21 август кунидан 20 сентябрь кунига қадар кунлик 6 фоизлик қўшимча тўловлар бўйича жами 52 млн. 489 минг 688 сўм пул маблағлари тўланмаганлиги аниқланди. Натижада, бўлим томонидан Жиззах шаҳар СЭОМга қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимномага асосан мазкур маблағлар ходимларга тўланиши таъминланди.
Жиззах шаҳар адлия бўлими ходимларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклашга доим тайёр ва Сизларнинг меҳнат ҳуқуқларингиз қонун билан кафолатланади.
Шерзод Қайнаров
жиззах шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Адлия бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимларига давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизмати ходимларининг фаолияти танқидий таҳлил қилингани, таҳилиллар, жорий йилда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 18 мингдан ортиқ қарор ва 2 296 та фармойишлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 178 таси прокуратура ва адлия органларининг протест ва тақдимномаларига асосан бекор қилингани кўрсатгани маълум қилинди.
Мазкур қарорлар юридик жихатдан мукаммал ишланмаганлиги, ҳато ва камчиликлардан ҳоли эмаслиги бунга асосий сабаблардан бири бўлганлиги, шунингдек юридик хизмат ходимларининг билим ва маъсулияти айнан бу жараёнда катта аҳамият касб этиши давра суҳбатида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, вилоят прокуратураси Иқтисодий соҳада қонунчилик устидан назорат қилиш бўлим бошлиғи Т.Худойбердиев туман (шаҳар) ҳокимликларининг тадбиркорлик субъектларига ер ажратиб бериш ҳақида кўплаб ноқонуний қарорлари қабул қилинаётгани, жорий йилда 34 та шундай қарорларни бекор қилинишини сўраб протестлар киритилганини билдирди.
Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорига кўра ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида онлайн - аукцион орқали берилиши лозимлиги белгиланганлигини таъкидлаб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати бу каби ҳолатларга ўз муносабатларини билдиришлари лозимлигини кўрсатиб ўтди.
.png)
Ушбу тадбир доирасида Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Савдо саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони билан ҳамкорликда Жиззах вилоятидаги жами 12 та Кичик саноат зоналаридаги фаолият кўрсатувчи тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида жойига чиққан ҳолда суҳбатлар ўтказилиши ҳақида келишув имзоланди.
Бугунги тадбир Жиззах шаҳар "Сўлоқли" кичик саноат зонасида ўтказилди.
Ҳудудда фаолият юритаётган жами 13 нафар тадбиркорлар билан суҳбат ўтказилиб, уларни кийнаётган муаммолари ўрганилди.
Суҳбатлар жараёнида, ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан солиқ, банк соҳасида, электр, сув ва газ таъминотида муаммолар борлиги маълум бўлди ҳамда тегишли тартибда тадбиркорларнинг мурожаатлари қабул қилиниб ижрога қаратилди.
.png)
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари мазкур ҳудудда фаолият юритаётган "HAQIQAT-OTABEK" КТИЧК, "AS-SHAR BIZNESS" ва “KEYS LUKC” масулияти чекланган жамиятлари фаолияти билан яқиндан танишишди.
.png)
Жиззах вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг 2019 йил 24 майдаги буйруғи билан тасдиқланган танлов комиссиясининг 64-сонли мажлис баённомасига асосан ўтказилган танлов натижасига кўра “Бўрибоев-Самандар” МЧЖ ғолиб деб топилиб, жамият томонидан Мирзачўл туманида хожатхоналар қурилиш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланган.
Шу асосида, “Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Жиззах вилояти филиали билан “Бўрибоев-Самандар” МЧЖ ўртасида 2019 йил 22 ноябрда 46-Ж-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шартномага мувофиқ, “Бўрибоев-Самандар” МЧЖ томонидан белгиланган ишлар бажарилиб, томонлар ўртасида бажарилган ишлар қиймати тўғрисида ҳисоб-фактура маълумотномалари имзоланган бўлсада, корхона томонидан жамиятга ўрганиш кунига қадар жами 239002000 сўм қарздорликлар тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, шартноманинг 7.4-бандида жорий молиялаштириш ҳар ойда бажариладиган ишлар миқдоридан берилган аванс миқдорини ушлаб қолиб, объектнинг шартномавий қиймати 95 фоизи миқдорида амалга оширилиши белгиланган эди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Жиззах вилояти филиалига “Бўрибоев-Самандар” МЧЖ учун тўлаб берилмаган қарздорликни зудлик билан 3 кунлик муддатда (дархол) тўлаб бериш юзасидан талабнома киритилган.
Аммо, киритилган талабнома ижроси таъминланмаганлиги сабабли, Мирзачўл туман адлия бўлими томонидан “Бўрибоев-Самандар” МЧЖ манфаатида Жиззах вилоят иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, мавжуд қарздорлик суд тартибида ундирилиши чоралари кўрилди. Натижада, 2020 йилнинг 3 ноябрь куни Жиззах вилоят иқтисодий судининг ҳал қилув қарори қабул қилиниб, тадбиркор манфаатига 239 миллион 2 минг 892 сўм миқдоридаги ҳақдорлиги ундириб берилди.
Мирзачўл туман адлия бўлими
Абдиев Ўлмас Абдусалиевич
.png)
.png)