Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

29
Жиззах вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг сайёр қабули.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2018 йил 2-ярим йиллик учун тасдиқланган сайёр қабул қилиш жадвалига асосан 2018 йил 29 ноябрь куни Дўстлик туман ҳокимлигида бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчиси Э.Махаммадиевнинг туманда истиқомат қилувчи фуқароларнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда адлия бошқармаси, туман адлия бўлими ҳамда тегишли ташкилотларнинг ходимлари иштирок этди.

Қабулда фуқароларнинг иш ҳақи, туғилганлик гувоҳномасини олиш, нафақа, уй-жой, комунал, ишга жойлаштиришга оид мурожаатлар қабул қилинди.

28
Пахтакор туман адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори бўйича тарғибот ишлари

Пахтакор туман адлия бўлими томонидан Мингчинор ҚФЙ да Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб 5 нафар фуқаролардан ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга мулк ҳуқуқини бериш тўғрисида аризалар олинди.

10
Зомин туманида ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияни ўтказиш ёхуд фуқароларга яратилаётган енгилликлар.

Зомин туман адлия бўлими томонидан давлат хизматлар маркази, туман ҳокимлиги ва туман ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли Қарори ижроси юзасидан жойларда уйма-уй юриб жами 20 та туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва 25 тадан ортиқ кадастр ҳужжатлари олинмаганлиги ҳолати  юзасидан фуқароларга жорий йилнинг 9 октябрь куни бўлиб ўтган тадбирда тантанали равишда ўз эгаларига топширилди. Ушбу тадбир uz-24 телеканали томонидан тасвирга олинди.

27
“Фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи таъминланди”

“Фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи таъминланди”

Фуқаро Г.Саттарова Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси томонидан асоссиз равишда штат бирлигини 0.5 штат бирлигига туширилганидан норози бўлиб Жиззах вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан адлия бошқармаси ўрганиш ўтказиб натижасига кўра, бошқармаси томонидан қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Бахмал туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома ҳамда Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармасига туман бирлашманинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун таклиф киритилди.

Тақдимнома натижасида фуқаро Г.Саттарова штат бирлиги тўлиқ бўлиши таъминланиб, ҳуқуқбузар шахслар, бирлашманинг кадрлар бўлими бошлиғига "Хайфсан"интизомий жазоси берилган ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Бахмал туман адлия бўлими

бош маслахатчиси                                                             Н.Қодиров

05
Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони

30
Янги йил муборак!

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни кириб келаётган янги – 2017 йил билан самимий муборакбод этади.

20
Ўзбекистонда ФҲДЁ органларининг янги иш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасинининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) тасдиқланган бўлиб, олдин амалда бўлган таҳрири (ВМ нинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган. Қуйида мазкур таҳрирларнинг таққослама таҳлили келтирилмоқда.

14
Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти

Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда барча давлат бошқаруви органлари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида бошқарманинг мажлислар залида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусида семинар бўлиб ўтди.