Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

10
Солиқларнинг ўрнини қоплаш – бу ўзи нима?

Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш 2020 йил 1 июлдан бошлаб ҳудудий давлат солиқ бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасига асосан солиқнинг ўрнини қоплаш қуйидаги тартибларда амалга оширилади:

❇️Солиқнинг ўрнини қоплаш лозим бўлган солиқ суммаси, солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади. ❇️Солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага асосан қайтариш ҳуқуқига эга.

❇️Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида ариза берилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай қайтарилиши белгиланган.

Улмас АБДИЕВ

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи

07
Профессионал медиаторлар реестри

Профессионал медиаторлар реестри

06
Жиззах вилоятида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳақида маълумот

Жиззах вилоятида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳақида маълумот

05
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йил 1-ярмида давлат ҳисобига олинган норматив тусдаги қарорлари реестри рўйҳати

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобини юритиш

РЕЕСТРИ

04
Қарор ижроси таъминланди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Жиззах вилоят қурилиш бош бошқармасининг Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган 60 та архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ) учун 54.522.000 сўмни Дўстлик туман ҳокимлигидан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан Адлия бошқармаси томонидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг 2020 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, Дўстлик туман ҳокимлигидан 54.522.00 сўм ҳамда 17.840 сўм почта харажати ундириш белгиланди.

03
Ойнинг энг яхши ходими.

"Ойнинг энг яхши ходими" эълон қилинди.

 Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Жиззах шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Қайнаров Шерзод Зокир ўғли 2020 йил июль ойининг энг яхши ходими деб эълон қилинди.

 Ш.Қайнаров адлия тизимидаги меҳнат фаолиятини 2019 йилда бошлади ва бугунги кунда тизимдаги турли лавозимларда меҳнат қилиб келмоқда.

Ш.Қайнаров адлия бўлимларига юклатилган вазифаларни самарали бажарилишида юқори натижаларга эришмоқда.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси жамоаси Қайнаров Шерзод Зокир ўғлини табриклаб, келгусидаги ишларига муваффақият ва улкан зафарлар тилайди.

30
Президент Ш.М.Мирзиёев раислигида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишнинг асосий натижалари

Инсон омилига чек қўйиш орқали контрабанда ва маҳсулотларнинг божхона қийматини сунъий пасайтириш ҳолатлари устидан божхона назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидланди. 

Импорт товарларининг кириб келиши, божхонадан ўтказилиши ва сотилиши бўйича ягона базани ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, 2021 йил 1 январдан “Божхона аудити” ахборот тизимини жорий этиш вазифаси белгиланди.  

Президент яширин иқтисодиётни қисқартириш учун одамларнинг легал ишлашига кўмаклашиш, уларни манфаатдор қилиш кераклигини таъкидлади. 

Масалан, ўзини ўзи банд қилиш тизими соддалаштирилгани натижасида июль ойининг ўзида 184 минг фуқаро расмий секторда иш юрита бошлади. 

Лекин, қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида норасмий бандлик даражаси ҳамон юқори. Умуман, иқтисодиётда банд бўлган 10,5 миллион аҳолининг атиги 4,9 миллиони даромад солиғи тўлайди.

Йиғилишда бундай соҳалар бўйича манзилли ишлаш, норасмий фаолият юритаётган субъектларни рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш кераклиги айтилди.

Савдо, умумий овқатланиш, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида пластик карталар ва бошқа турдаги контактсиз тўловларни айланма даромад солиғини ҳисоблаш базасига киритмаслик таклифи билдирилди.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорлик фаолиятига рухсат бериш ва лицензиялашдаги ортиқча тартиб-таомилларни янада қисқартириш зарурлигини таъкидлади.

Масалан, 100 та лицензия ва 34 та рухсатномани қисқартириб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш, яна кўпларини соддалаштириш, 14 та ҳужжатни бериш муддатларини 2 бараваргача қисқартириш мумкин. Ушбу чоралар натижасида тадбиркорлар йилига 125 миллиард сўм иқтисод қилиш имконига эга бўлади. 

43 та идоранинг 270 та назорат функциясини танқидий ўрганиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатларини қисқартириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Яширин иқтисодиётни тармоқлар ва соҳалар бўйича таҳлил қилиш талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, бир вилоят мисолида яширин иқтисодиётнинг статистик ҳисоботи жорий этилиши белгиланди. 

 “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш дегани эмас. Бу айниқса пандемия даврида катта аҳамиятга эга. Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали майда коррупцияга ҳам қатъий чоралар кўриш зарур”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Улмас Абдиев

Жиззах вилоят адлия бошқармаси,бўлим бошлиғи

Каналга уланинг @jizzax_adliya_boshqarmasi


29
Умуммажбурий бўлган Ҳукумат Қарори нима учун бажарилмаяпди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон Қарори билан "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион оркали бериш тартиби тўғрисида Низом" тасдиқланган бўлиб, унинг асосий мақсади бюрократия, сансоларлик ва коррупциянинг олдини олишдан иборатдир.

Бироқ, афсуслар бўлсинки, хали-ҳанузгача баъзи давлат органлари эскича услубда ишлашни маъқул кўришмоқда.

Эскича услубда ишлашни маъқул кўраётганлар айниқса туман (шаҳар) ҳокимликлари бўлса, бунданда аянчли ҳолат бўлмаса керак. Чунки, улар Президентимиз томонидан амалга оширилаетган ислоҳотларнинг жойлардаги бош ижрочилари бўлишлари даркор.

Юқоридаги Низомнинг 8-бандида қурилиш бош бошқармалари томонидан ишлаб чиқилган архитектура ва режалаштириш топшириғи (АРТ) нинг ишлаб чиқиш қиймати туман (шахар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан АРТ ишлаб чиқилган кунда тўлиқ тўлаб берилиши белгиланган.

Хўш амалдачи? 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига Жиззах вилоят қурилиш бош бошкармаси томонидан Зомин туманидаги 14 та ер участкасининг архитектура ва режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган бўлса-да, унинг қиймати туман ҳокимлиги томонидан ҳозирга қадар тўланмасдан қолмоқда.

Вилоят қурилиш бош бошқармаси бир неча маротаба Зомин туман ҳокимлигига мазкур тўловларни амалга оширишни сўраб, мурожаат қилган бўлса-да, уларнинг барчаси эътиборсиз қолдирилган.

Шундан сўнг, ушбу муаммони ҳал этиш учун Жиззах вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилинди, чунки адлия органларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан юқоридаги Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Адлия бошқармаси томонидан мазкур мурожаатда баён этилган ҳолатлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, вилоят қурилиш бош бошқармаси манфаатида Зомин туман ҳокимлигига нисбатан ишлаб чиқилган 14 та ер участкасининг архитектура ва режалаштириш топшириғи учун 10 704 000 сўмни ундириш ҳакида судга даъво аризаси киритилди.

Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 22 июлдаги ''Ҳал қилув қарори'' билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, Зомин туман ҳокимлигидан вилоят қурилиш бош бошкармаси фойдасига 10,7 млн сўм маблағ, бундан ташқари Давлат фойдасига давлат божи ва почта харажатлари ундириш белгиланди.

Хулоса: Республика ҳудудидаги барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий булган Ҳукумат Қарорининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижроси таьминланмаслиги қонун ҳужжатлари бузилиши сифатида қаралади ва ваколатли давлат органлари томонидан тегишли таъсир чораси қўлланилишига сабаб бўлади.

Зомин туман адлия бўлими

Бош маслаҳатчиси В.Омонов

28
Эндиликда коронавирусга таҳлил натижалари ҳақида 3 кунда телефон орқали хабар берилади.

25.07.2020 йил куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6035-сонли Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, аҳолининг санитария эпидемологик осайишталигини ва саломатлигини сақлаш бўйича қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора тадбирлар амалга оширилиши белгиланди;

-лабаратория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган холда эксперт-тест ва иммунофермент таҳлили усуллари киритилади;

-аҳоли томонидан мурожаат қилинганда хамда уларда касаллик белгилари аниқланганида, тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини 3 кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш чоралари кўрилади;

-тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизими соддалаштирилади-хисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қогозбозлик билан боғлиқ жараёнлар электрон тизимга ўтказилади.


Хосилмурод КУШМАТОВ

Арнасой туман адлия

бўлими бошлиғи

27
Саволингиз жавобсиз қолмайди, савол йўлланг ва жавоб олинг!

САВОЛ.

Мен олий таълимда 16 йилдан буён ўқитувчи бўлиб ишлайман. Рахбарият штат қискаришини сабаб килиб май ойида огохлантириш берган. Мана икки ой утиб профсоюз йигилишига таклиф килди. Катъий карантин сабаб бора олмадим ва электрон шаклда йигилишни кейинга колдиришни сураб ариза юбордим. Лекин йигилиш утказилиб мани ишдан бушатибди. Ман узим катнашиб хомиладорлигим хакида маълумотнома бермокчи эдим, лекин оғзаки равишда бўлса ҳам уларга айтганман. Штат қисқариши муносабати билан хомиладор ходимни ишдан бўшатиш қанчалик тўғри. Менга хукукий маслахат берсангиз. Сизга олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

Сиз билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан ходимлар сони (штати)нинг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги сабаб билан бекор қилинган бўляпти.

Яъни, бу вазиятда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинган, негаки, Меҳнат кодексининг 100-моддасининг номи “меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш” деб номланади.

Меҳнат кодексининг 237-моддасига кўра:

ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

Яъни, мазкур қоидага биноан корхонанинг бутунлай тугатилиши вазиятини ҳисобга олмасак, бошқа ҳолатларда ҳомиладор ҳисобланган аёлни иш берувчининг ташаббуси билан, яъни Меҳнат кодексининг 100-моддаси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Юқоридаги ҳолатда иш берувчи тушуниши керак, мавжуд вазиятда гарчи расман тасдиқланган тиббий маълумотномани кейин тақдим этган бўлсангизда, қонун Сизнинг манфаатларингизни ҳимоя қилади, демоқчиманки, 237-моддадаги имтиёз Сизга тўлиқ тушади.

Сизда, юқоридаги қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан шу туман (шаҳар)даги меҳнат инспекциясига, прокуратурага шикоят ёки фуқаролик ишлари бўйича тумунлараро судига даъво аризаси киритиш ҳуқуқи бор.


Саид РАХИМОВ

 Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи