Yangiliklar
Вилоят адлия бошқармасида 2020 йил 10 июль куни бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан вилоятда спорт соҳасида фаолият олиб бораётган 15 та федерациялар, ассоциациялар, марказлар ва клубларнинг рахбарлари ва вакиллари иштирокида "ZOOM" дастури орқали спорт ва жисмоний тарбия соҳасига доир қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан "Спорт соҳасида қонунчилик ва унинг ижроси" мавзусида онлайн видеоконференция ўтказилди, Мазкур тадбирда соҳа ташкилотлари вакилларига соҳага доир қонунлар, қарор ва Фармонлар мазмун-моҳияти тушунтирилди, шунингдек, соҳа вакилларининг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Бахмал туманида яшовчи фуқаро А.Абирқуловнинг Самарқанд Ветеринария медицинаси институти ректорининг уни талабалик сафидан чиқариш ҳақидаги буйруғидан норози бўлиб ёзган мурожаати адлия бошқармаси "инсон ҳуқуқлари" бўлими томонидан ўрганилди.
Бахмал туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг 2019 йил 29 сентябрдаги 51-сонли буйруғига асосан фуқаро А.Абирқулов бир ойлик навбатдаги ҳарбий йиғинга юборилганлиги, бунинг оқибатида талаба Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ дарсларни қолдирган деб топилиб, институт ректорининг 2019 йил 22 октябрдаги 402-т-сонли буйруғи билан талабалар сафидан чиқарилганлиги юзасидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Б.Абирқуловнинг манфаатида “Ғайриқонуний буйруқни бекор қилиш ва талабалар сафига қайта тиклаш тўғрисида” Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига киритилган даъво ариза қаноатлантирилди, Б.Абирқуловни талабалар сафига тикланиши таъминланди.
Мохинур Рахимова
Инсон хуқуқлари бўлими бош маслаҳатчиси
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (№ ПФ-6013.29.06.2020) Президент Фармонининг мазмун-моҳияти Адлия Вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар номзоди, доцент Алимов Ғайбулла Алимович билан бўлган суҳбатда ёритилди.
Жиззах вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилган "ТВ шарх" кўрсатувининг бу галги сони Тошкент Давлат юридик университети ўқитувчиси Отабек Нарзиев билан биргаликда ташкил этилди. Онлайн савол-жавоб тарзида олиб борилган суҳбат "Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Президент Қарори мазмун моҳиятига бағишланди. Кўрсатув 12 июль соат 19:30 да намойиш этилади.
2020 йилнинг 12 июнь куни Жиззах вилояти адлия бошқармаси кичик мажлислар залида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда вилоят суди раиси, бошқарманинг таркибий бўлим раҳбарлари ҳамда ходимлари шунингдек, нотариал палата нотариуслари иштирокида очиқ мулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўз олганлар, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини беришди.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи марказий Кенгашининг қарорига кўра, мамлакатимизда жорий йилнинг июнь ойини ''Ёшлар ойлиги'' деб белгиланганлиги сабабли, вилоятдаги ҳудудий телевидение билан йўлга қўйилган лойиҳанинг навбатдаги сонида, Жиззах вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан телефон орқали бевосита ёшларга оид бир нечта қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятига қисқача тўхталиб ўтилди.
Жумладан, Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 8 июнь кунидаги “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида “Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги;
Ҳукуматимизнинг 2020 йил 5 июнь кунидаги ''Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида''ги ҳамда
“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда ушбу қарорлар билан тасдиқланган низомлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Улмас АБДИЕВ
Бошқарманинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи
1. Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати 67 тага кенгайтирилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, БҲМнинг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди.
Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ўтказилган мониторингда ''А.Навоий'' МФЙ раиси А.Б фуқаро Д.М нафақа берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб, 2020 йилнинг 3 март куни (пандемия даврида) ёзган аризасига эътиборсизлик билан муносабатда бўлиб, орадан 85 кун ўтиб, жавоб хати тайёрлаган бўлсада, уни ҳам муаллифга юбормаганлиги аниқланди.
Дўстлик туман адлия бўлимининг аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича тўплаган ҳужжатлари Дўстлик туман маъмурий судига юборилди ҳамда 2020 йил 16 июнь кунги Суд қарори билан ҳуқуқбузарнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Улмас АБДИЕВ
Жиззах вилояти адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи
Дўстлик туман Боғзор МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 03 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони ижроси ташкиллаштирилганлиги ва ижро интизомига риоя этилиши мониторинг ўтказиш йўли билан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ушбу Фармон талаблари бўйича Боғзор МФЙнинг мансабдор шахслари томонидан оз миқдорда талон-тарож қилиш яъни ўзлаштириш, растрата қилиш ва мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Бунинг оқибатида эса фуқаро Д. С.га 434 000 сўм, фуқаро Қ. Ш.га 2019 йил июнь ойидан 2020 йил май ойига қадар асоссиз равишда 3 488 000 сўм ортиқча тўловлар амалга ошириб юборилганлиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ''Боғзор' МФЙ мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги)га ҳуқуқий баҳо беришлик учун туман прокуратурасига таклиф киритилган.
Дўстлик туман прокуратураси томонидан ҳолат ҳуқуқий баҳоланиб, маъмурий иш материаллари тегишлилигига кўра маъмурий ишлар бўйича Судга кўриб чиқишлик учун юборилди.