Yangiliklar
Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони ижроси ташкиллаштирилганлиги ва интизомига риоя этилиши мониторинг ўтказиш йўли билан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ушбу Фармон талаблари бўйича хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги аниқланди.
Фармоннинг 17-бандида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинган.
Юқоридагидан келиб чиқиб, Марказ раҳбарининг 2020 йил 01 майдаги 95-сонли буйруғи қабул қилиниб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига 27 нафар ходимлар жалб қилинган.
Лекин ушбу даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Шундан келиб чиқиб, Дўстлик туман адлия бўлими томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 27 нафар ходимларига ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловларни тўлаш бўйича тақдимнома киритилди.
Натижада СЭОА Жиззах вилоят Маркази томонидан ушбу ходимларга 36 439 000 so'm миқдоридаги ҳақдорлиги тўлаб берилди.
Саид РАХИМОВ
Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб тамоилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1023-сон қарори билан
2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн аукцион орқали берилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно эканлиги кўрсатилган.
Бироқ, адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигида ер ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарорларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги аҳволи ўрганилганда, Шароф Рашидов туман ҳокимлиги томонидан ер майдонларини тадбиркорлик мақсадларида юридик ва жисмоний шахсларга берилишида ҳамон қонунчиликка зид равишда қарорлар қабул қилинаётганлиги маълум бўлди.
Жумладан, тумандаги Х.Олимжон номли ФХҲУ ҳудудидадан “LIDER OSIYO” МЧЖга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ер майдонини ажратиш тўғрисида”ги 13-сон қарори билан туман заҳира фонди ҳисобида турган 59қ-контуридан 1,0 гектар ер майдони инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган бўлиб, биргина жорий йилнинг январь ойида шу каби 14 та ноқонуний қарорлар қабул қилинган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3677-сон қарорида
2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик
ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши белгиланган.
Шунга кўра бўлим томонидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, киритилган тақдимнома натижасида туман ҳокимининг 14 та қарорларини бекор қилиниши таъминланди.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими бошлиғи
Шерматов Анвар Хўжамбердиевич
Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 11 майдаги “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори аграр тармоқни янада ривожлантиришда муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Жаннатмакон Ўзбекистонимизнинг иқлим шароити нафақат пахта, ғалла, балки, мева-сабзавот, полиз экинлари ёки зиравордан тортиб, ҳатто тропик меваларни ҳам етиштириш учун жуда қулайдир. Юртбошимизнинг ушбу қарори деҳқончиликни янги босқичга олиб чиқишда, ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу қарорга биноан тажриба сифатида Жиззах вилояти танланган. Бугунги кунда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ўстиришда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ҳудудларни тупроқ иқлим шароитига мос қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга ихтисослаштириш замон талабидир. Бу ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган, рақобатбардош озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда илм-фан янгиликларини жорий этиш ва маҳсулот етиштирувчиларнинг моддий манфаати ортишини таъминлашга хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, илмий текшириш институтлари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тавсиялари, туманлар томонидан берилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган бу ҳужжатда вилоят бўйича 116,3 минг гектар ер майдонини босқичма-босқич уч йил мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш вазифаси белгиланган. Қарорга биноан майдонлар эксперимент сифатида боғдорчилик ва узумчилик, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва доривор ўсимликлар етиштириш ҳамда иссиқхона хўжаликларига ихтисослаштирилади.

Қарорга мувофиқ, 2020-2022 йилларда вилоятда жами боғ ва токзорлар майдонини 59 минг 417 гектарга етказиш мўлжалланмоқда. 26 минг 885 гектар токзор янги плантация шаклида барпо этилиши режалаштирилган.
Озиқ-овқат манбаининг муҳим қисми бўлган бошқа зироат экинларини кўпайтириш бўйича ҳам шундай аниқ режалар белгилаб берилди. Қарорда 2020-2022 йилларда 56 минг 893 гектар майдонда сабзавот, полиз, дуккакли экинлар етиштириш белгилаб берилган. Сабзавот экинлари майдони 10 минг 263 гектарга, полиз 6 минг 567 гектарга, картошка 1 минг 310 гектарга, дуккакли экинлар майдони 32 минг 90 гектарга етказилади. Иссиқхоналар майдони 10 минг 12 гектар, озуқабоп экинлар майдони 5 минг 650 гектарни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

Қарорда бу ишларни амалга оширишнинг молиявий манбалари ҳам белгилаб берилди. Хусусан, тадбиркорларга янги кўчатлар сотиб олиш учун 7 йилга 8 фоизли имтиёзли банк кредитлари, кластерларга 16 фоиз субсидия белгилангани уларнинг имкониятини янада кенгайтиради ва сидқидилдан меҳнат қилишга руҳлантиради.
Қарорга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилиши қўшимча енгилликлар яратади.
Ушбу ҳужжатда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 6 миллиард сўм маблағи эвазига 6 дона бурғилаш машинаси харид қилиниб, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига беғараз ажратилиши лалми ерларни сув билан таъминлашда катта имконият яратади. Шунингдек, ихтисослаштирилаётган ҳудудларнинг газ ва электр энергияси таъминоти ўрганилиб, иссиқхона, боғ ва токзорларни барпо этишда етарли даражада қувватларни етказиб бериш ҳисобга олингани айни муддао бўлди.
Хуллас, Юртбошимизнинг узоқ келажакни ўйлаб имзо чеккан қарори вилоятимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда янги имкониятлар эшигини очиб берибгина қолмай, унинг ҳуқуқий асосларини ҳам белгилаб берди. Ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, йилига икки-уч марта ҳосил олиш учун шароит яратиб берилиши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди. Шу билан бирга ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш, одамлар турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу қарор қишлоқ аҳли учун фаровонликнинг ойдин йўлини белгилаб берди, десам муболаға бўлмайди.
Ўлмас АБДИЕВ,
Жиззах вилоят адлия бошқармасининг
бўлим бошлиғи.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб тамоилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1023-сон қарори билан
2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн аукцион орқали берилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно эканлиги кўрсатилган.
Бироқ, адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигида ер ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарорларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги аҳволи ўрганилганда, Шароф Рашидов туман ҳокимлиги томонидан ер майдонларини тадбиркорлик мақсадларида юридик ва жисмоний шахсларга берилишида ҳамон қонунчиликка зид равишда қарорлар қабул қилинаётганлиги маълум бўлди.
Жумладан, тумандаги Х.Олимжон номли ФХҲУ ҳудудидадан “LIDER OSIYO” МЧЖга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ер майдонини ажратиш тўғрисида”ги 13-сон қарори билан туман заҳира фонди ҳисобида турган 59қ-контуридан 1,0 гектар ер майдони инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган бўлиб, биргина жорий йилнинг январь ойида шу каби 14 та ноқонуний қарорлар қабул қилинган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3677-сон қарорида
2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик
ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши белгиланган.
Шунга кўра бўлим томонидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, киритилган тақдимнома натижасида туман ҳокимининг 14 та қарорларини бекор қилиниши таъминланди.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими бошлиғи
Шерматов Анвар ХўжамбердиевичҚуйидагилар ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари ҳисобланади : ўз меҳнати учун Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш; муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш; хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш; касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш; касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш; қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш; ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш; жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Эсанова Насиба Нормуродовна, Пўлатжонова Ҳулкарой Инамовна, Қаршибоева Дилноза Туйчиевна, Қозоқова Латофат Каримбоевна, Кароматова Сохиба Сайдалиевна ва Мухторова Зилола Отамуродовналарнинг Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида навбатчи ҳамширалар кўпайиб кетганлиги сабабли иш хақлари камайиб кетганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатларига асосан туман тиббиёт бирлашмасида меҳнатга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.
Ўрганиш натижасида, туман тиббиёт бирлашмаси билан ушбу фуқаролар ўртасида тузилган меҳнат шартномаларининг 10-бандида тариф ставкаси бир ставка бўлган иш ҳажми кўрсатилган бўлиб, бироқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаролар билан меҳнат шартларини ўзгартиришда Меҳнат кодексининг 89-90-моддаларида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаганлиги аниқланиб, аниқланган камчиликлар бўйича адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасига ҳодимлар билан тузилган меҳнат шартномалари талабларини бажарилишини таъминлаш юзасидан тақдимнома киритилиб, жорий йилнинг 1 июнь кунидан ушбу фуқароларга навбатчиликдаги иш вақти 17 соатдан 24 соатга кўпайтириб берилиши таъминланди.
Шароф Рашидов туман адлия
бўлим бошлиғи
А.ШерматовМирзачўл тумани адлия бўлимининг 2020 йил I ярим йиллик иш режасига асосан 2020 йилнинг 5-8 июнь кунлари Мирзачўл туман ҳокимлиги ҳамда Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар реестри мониторинги натижасида Кенгаш ва ҳокимлик томонидан бир қанча қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлигини аниқланди.
Жумладан, Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг 2020 йил 27 апрелдаги “Туман ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги 22/6-сон қарори билан ҳудуддаги 12 та кўчаларга ном берилган.
Бироқ, Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгаши томонидан юқорида қайд қилинган қарори норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган ҳужжат бўлсада, Мирзачўл туман адлия бўлимига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинмасдан қабул қилинишига йўл қуйилган.
Таъкидлаш лозимки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилиниши, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига зид равишда қабул қилинишига олиб келиши мумкин.Шунингдек, Мирзачўл туман ҳокимининг 2020 йил 28 майдаги “Туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида”ги 376-сон қарори билан Мирзачўл тумани, Ўзбекистон кўчасининг Хўжамқулов кўчаси билан туташган қисмидан туман ИИБ биноси рўпарасигача бўлган йўлга 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатишга рухсат берилган.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг
3-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат ҳисобланиши белгиланган, бироқ Мирзачўл туман ҳокимлиги томонидан юқорида қайд қилинган норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган 28.05.2020 йилдаги 376-сон қарори ҳам Мирзачўл туман адлия бўлимига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинмасдан қабул қилинишига йўл қуйилган.
Мирзачўл туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 11 июнь куни мазкур қарорларни бекор қилиниши тўғрисида киритилган тақдимномаси орқали Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг “Туман ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори ҳамда туман ҳокимининг “Туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида”ги қарорлари бекор қилиниб, ушбу қарор лойиҳалари белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун туман адлия бўлимига тақдим этилиши таъминланди.
Наби ҚОДИРОВ
Мирзачўл туман адлия
бўлими бошлиғи
Дўстлик туман адлия бўлими томонидан фуқаро Ф.Рўзиевнинг Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими томонидан иш хаққи берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризасига асосан тўпланган ҳужжатлар асосида ўтказилган ўрганишда, Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими бош ҳисобчиси (мансабдор шахс) Исмаилов Бекназар Абдувохидович бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келиб, бўлимда ходимнинг иш ҳаққини ўз вақтида бермасдан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид равишда ҳаракат қилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда иш юритганлиги яъни, ходим Рузиев Фазлиддин Ҳафуровичга тўланиши керак бўлган иш ҳақи бир неча ойдан буён ўрганиш кунига қадар ноқонуний равишда берилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу шикоят аризасида кўрсатилган ҳолатлар Дўстлик туман мактабгача таълим бўлимининг 2020 йил 08 июндаги 379-сонли маълумотномасида ҳам ўз тасдиғини топди.
Исмаилов Бекназар Абдувохидович мансабдор шахс сифатида ўзининг ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Дўстлик туман адлия бўлими томонидан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юборилиши ҳамда жарима жазоси тайинланиши таъминланди.
Шунингдек, адлия бўлимининг Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро Судига ушбу фуқаро манфаатида киритган аризаси қаноатлантирилиб, бир миллион уч юз ўн саккиз минг сўм ойлик маоши ундириб берилди.
Саид РАХИМОВ
Дўстлик туман адлия
бўлими бошлиғи
Зафаробод тумани “Бўстон” МФЙ томонидан жорий йилнинг июнь ойида шу маҳаллада яшовчи Раббимова Марина Сайфуллаева қизининг 2005 йилда туғилган ўғлига ҳозирги кунгача туғилганлик гувоҳномаси олинмаганлиги, ушбу фуқарога туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро Раббимова Марина 2005 йил 30 августда Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасида ўғил фарзанд кўрганлиги, лекин туғилганлик ҳақидаги маълумотноманинг “онаси” ҳақидаги қисмига “Худоярова Умида Сайфулла қизи” деб ёзув киритилганлиги маълум бўлди. Шу сабабли фуқаро Раббимова Марина ҳозирги кунгача дастлабки хужжатлардаги хатоликлар сабабли ўғлига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ололмаганлиги маълум бўлди.
Туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 30 август 2005 йилдаги “туғилиш тарихи” (история болезни) олинди ва туғруқ жараёнида иштирок этган барча иштирокчилардан тушунтириш олинди. Барча тўпланган хужжатлар асосида Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасидан янгидан 2020 йил 8 июль куни №777-сонли туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олинди ва шунга асосан 30.08.2005 йилда туғилган Раббимов Бехруз Баходир ўғлига 10.07.2020 йил куни Зафаробод туман ФҲДЁ томонидан III-GZ №0030924-рақамли туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиниши таъминланди ва фуқаронинг 15 йиллик ҳуқуқи тикланди.
Зафаробод туман
адлия бўлими бошлиғи Ж.Ишонқулов.
“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш маркази, юридик фанлар доктори Лола Саидова билан бўлган навбатдаги суҳбатда ёритилди.