Yangiliklar
25
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият доим эътиборда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча вилоятларида “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларнинг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш” мавзуида туркум семинарлар ўтказилмоқда.
19
НАВРЎЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни гўзал юртимизга ажиб файз ҳамда тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.
16
ҲИСОБОТЛАРНИНГ ТАРТИБ-ТАМОЙИЛЛАРИ
Зарбдор тумани ҳокимлигида вилоят адлия бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах ҳудудий бўлинмаси ҳамкорликда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг чораклик ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш ва ўтказишнинг тартиб-тамойиллари” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
14
Ҳамкорлик муносабатларининг ҳуқуқий асослари
Бахмал тумани ҳокимлигида вилоят адлия бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах ҳудудий бўлинмаси ҳамкорликда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг чораклик ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш ва ўтказишнинг тартиб-тамойиллари” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
14
Давлат дастурининг қонунчилик асослари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ягона режа ижроси юзасидан ўтказилган тадбир “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг қонунчилик асослари” мавзусига бағишланди.
11
Ҳуқуқий тарғибот - давр талаби
Ю.Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Жиззах вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмалари кўмаги ёрдамида аҳоли ва жамият аъзоларини ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари тўғрисида объектив маълумотларни етказиш, фуқароларни давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилиш асносида ижтимоий фикрни янада соғломлаштириш мақсадида ўқув семинар ўтказилди.
05
ГЎЗАЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.