Yangiliklar
Жиззах вилоят адлия ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда фуқаролик жамияи шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳамкорликда Ғаллаорол тиббиёт коллежида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, никоҳ шартномаси ва коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича имтиёзлар” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда вилоятдаги Дўстлик тиббиёт ҳамда Дўстлик қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларида “Никоҳ шартномаси, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ва коллеж битирувчиларини ўз бизнесини ташкил этиш учун берилган имтиёзлар” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Жиззах шаҳар ҳокимлигида Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк бошқармаси, “Unicon” ДУКнинг вилоят вакили, “ягона дарча” марказлари ва давлат хизматлари кўрсатувчи давлат ташкилотлари, ОАВ ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида семинар йиғилиш ташкил этилди.
Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмамларини ривожлантириш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш,