Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

05
Ойнинг энг яхши адлия ходими

Жиззах вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимида декабрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими”  сифатида Жиззах шаҳар 8-сон давлат нотариал идораси нотариуси Маджидова Матлюба Насридиновна ғолиб деб топилди.

Маджидова Матлюба Насридиновнанинг фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётганлиги учун бутун жамоа ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига зафарлар тилаб қолади.

28
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИК

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИК

Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари яратишга доир кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Яқинда, 2018 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сонли қарори ҳам ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларга янада катта туртки берди.

Қарорда таъкидланишича, илгари хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлашда ёндашув ва иш услубининг тубдан ўзгартирилиши бир ярим мингдан ортиқ фаолият кўрсатмаётган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш ва ўн икки мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини берди.

Шу билан бирга юртимизда жами 45 мингта фаолият кўрсатмаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар сақланиб қолмоқда, уларнинг 27 мингтаси хусусий мулк ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, туманлар даражасида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар тузилди.

Комиссиялар:

- тегишли ҳудуддаги фойдаланилмаётган объектларнинг рўйхатини шакллантиради;

- фойдаланилмаётган объектларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “йўл хариталари” ва инвестиция лойиҳаларини мулкдорлар билан бирга ишлаб чиқади;

- мулкидан фойдаланмаётган мулкдорларга (юридик шахсларга) нисбатан таъсир чораларини қўллаш ҳақида хулоса тақдим этади;

- тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашади.

2018 йил 15 сентябрдан бошлаб:

а) давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектлар сотилади, давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилади;

б) фойдаланилмаётган объектлар эгаларига (юридик шахслар) қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

- қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзларини тўхтатиш;

- соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;

- мол-мулк ва ер солиқларини ўрнатилган ставкага нисбатан икки бараварга ошириш (6 ой ўтгандан сўнг – беш бараварга, 12 ойдан кейин ўн бараварга оширилади).

Таъсир чоралари давлат ташкилотларнинг айбига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошира олмаганларга, шунингдек фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни (инвестиция лойиҳасини) тақдим этган ва амалга оширишни бошлаганларга нисбатан қўлланилмайди.

Таъсир чоралари мулкдорнинг идоралараро комиссия хулосаси билан танишганидан кейинги ойдан бошлаб қўлланади.

Таъсир чораларини қўллаш ҳақидаги хулосасини чиқариш учун фойдаланилмаётган объектдан фойдаланиш бўйича таклифлар тақдим этилмаганлиги ёки тасдиқланган “йўл харитаси”нинг бажарилмаслиги асос бўлади.

Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасига бир ой муддатда фойдаланилмаётган мулклар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва уларнинг мулкдорларига нисбатан таъсир чоралари қўллаш юкланди.

 

 

Жиззах шаҳар адлия

бўлими бошлиғи                                                                Ш.Суюнов

 

 

 

 

 

 

26
М А Ъ Л У М О Т Н О М А

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан Жиззах шаҳар, Сангзор маҳалласи, Лаврентьева кўчаси 39-уйда яшовчи фуқаро Ахмедов Олимжон Жамоловичнинг “Жиззахагротехсервис МТП” МЧЖдан асоссиз ишдан бўшатилганлиги ва етказилган моддий зарарларни ундириш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Ўрганишда О.Ахмедов 2018 йил 5 февралда қон босими ошиши натижасида меҳнатга лаёқатсизлик варақасига чиқиб, шифохонада 2018 йил 26 июнь кунига қадар даволанган бўлсада, унга ўрганиш кунига қадар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўлаюб берилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, О.Ахмедов “Жиззахагросервис МТП” МЧЖда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган бўлсада,                 2017 йил октябрь, ноябрь, декабрь ва 2018 йил январь ойи учун иш ҳақлари тўлаб берилмагани ҳолда, 2018 йил 3 июль куни асоссиз равишда бўлим бошлиғи вазифасидан озод этилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2018 йил 3 июль кунги 44-к-сонли буйруқ билан бекор қилинган.

Мазкур мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан О.Ахмедовнинг ишга тикланиши таъминланди ва О.Ахмедовга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, автотранспорт хизмати учун 9 100 000 сўм ҳамда етказилган маънавий зарар учун 1 400 000 сўм маблағларни ундириб бериш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди ва даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан О.Ахмедовга етказилган зарарлар тўлиқ ундирилиши белгиланди.

Жиззах шаҳар адлия

бўлими бошлиғи                                                                Ш.Суюнов

21
“Фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи таъминланди”

“Фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи таъминланди”

Фуқаро Г.Саттарова Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси томонидан асоссиз равишда штат бирлигини 0.5 штат бирлигига туширилганидан норози бўлиб Жиззах вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан адлия бошқармаси ўрганиш ўтказиб натижасига кўра, бошқармаси томонидан қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Бахмал туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома ҳамда Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармасига туман бирлашманинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун таклиф киритилди.

Тақдимнома натижасида фуқаро Г.Саттарова штат бирлиги тўлиқ бўлиши таъминланиб, ҳуқуқбузар шахслар, бирлашманинг кадрлар бўлими бошлиғига "Хайфсан"интизомий жазоси берилган ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

бўлими бошлиғи

Ҳ.Равшанов

29
“Пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади”

Пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 39-моддасида ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас деб кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Қонунида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди дейилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Миромонович томонидан пенсиянер янда қўллаб қувватланмоқда яъни “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра Пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда уларнинг салоҳияти, тажрибаси ва билимини тўлақонли жалб қилиш, пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, мазкур йўналишда халқаро тамойил ва стандартларни жорий этиш мақсадида, 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланган.

“Конституциямизда аҳолининг муҳим ижтимоий ҳуқуқи сифатида кафолатланган пенсия таъминоти келгуси йилларда ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади”, - дея таъкидлаб ўтганди давлат раҳбари. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Миромонович 
2019 йилдан бошлаб пенсия тўловининг юқори чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг 
8 баробаридан 10 баробарига оширилиши ва ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўла миқдорда тўланишини белгиланган.

Бахмал туман адлия бўлими

бош маслаҳатчи                                                              Н.Қодиров

29
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш берилди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш берилди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 29 ноябрь куни Зомин туман адлия, прокуратура, ИИБ бўлимлари ва “Адолат ёлқини” газетаси вакиллари иштирокида “Мустақиллик” МФЙда “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси доирасида адлия органларида мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда адлия бошқармасига келиб тушган ва ижобий ҳал этилган мурожаатлардан мисоллар келтирилди.