Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.Унда Оммавий ахборот воситалари вакилларига Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти йўналишлари ,янги лойиҳалари хусусида маълумотлар тақдим этилди.
Бугунги кунда жаҳон миқёсидаги глобаллашув, ахборот-коммуникация технологиялари даври, қолаверса, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган, тобора кучайиб бораётган талабларни хисобга олмаслик мумкин эмас. Бундай жараёнлар шиддати юристлар, журналистлар, қолаверса илмий изланувчилардан юксак билим ва тажриба, профессионал маҳоратни тақозо қилади.
Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди.
Шу кунларда юртимиз, мустақиллик тантана қилган улуғ байрамнинг 25 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди.
Шу кунларда юртимиз, мустақилликнинг 25 йиллик қутлуғ тўйини катта шодиёна билан қарши олмоқда.
Xудудий адлия бошкармалари расмий веб-сайтларида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2016 йил 18-19 август кунлари ишлашида тўхтатилишини маълум қиламиз.
Мустақиллик шарофати ва Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди. Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
“Нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятининг қонуний кафолатлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Жиззах вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан ўрни ва масъулиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.